November 15, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигида нефть маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга реализация қилиш борасида видеоселектор йиғилиши ўтказилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида углеводород хомашёсини қайта ишлаш, нефть маҳсулотларини ишлаб чиқариш, истеъмолчиларга реализация қилиш , мавжуд дебитор қарздорликни ундириш масалалари юзасидан танқидий-таҳлилий йиғилиш ўтказилди.

Ушбу йиғилишда “Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси” АЖ Бошқаруви раиси Зиёвиддин Бадриддинов бошчилигидаги мутахассислар, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси ўринбосарлари, Департамент бошлиқлари, завод ҳамда нефть базалар директорлари иштирок этишди.

Бошқарув раиси томонидан жорий йилнинг январь-октябрь ойлари якуни билан 1 млн 121 минг тонна углеводород хомашёси қайта ишланиши режалаштирилган бўлсада, амалда 1 млн 376 минг тонна қайта ишлангани, режа 123 фоизга бажарилгани қайд этилди. Аммо, истеъмолчилар талабини инобатга олиш ва ишлаб чиқариш ҳажмини янада ошириш алоҳида таъкидланди.

Ўз навбатида, Ўзбекнефтгаз” АЖ давал хомашёсидан ишлаб чиқарилган автобензиннинг тоннаси 3,1 млн сўмдан биржа савдоларига қўйилган бўлса-да, якуний нарх ҳар тоннага 10 млн сўмни ташкил этиб, ўсиш 3,3 баробарни ташкил қилгани қайд этилди.

Бу ҳақда “Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси” АЖ Зиёвиддин Бадриддинов ҳам ўз фикрларини билдириб, ҳамкорликда барча чоралар кўрилиши ҳамда иккитомонлама ҳамма йўналишларда назорат ўрнатилишини таъкидлаб ўтди. “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамда “Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси” АЖ мутахассислари иштирокида тузилган “Ишчи гуруҳ” очиқлик ҳамда шаффоликни таъминлаш учун “Йўл харитаси” тузиб олишди.

Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси томонидан, ишлаб чиқарилаётган ва истеъмолчиларга етказиб берилаётган нефть маҳсулотларини сифат кўрсаткичлари қатъий равишда амалдаги Давлат стандартлари ва тегишли йўриқномаларининг талабларига тўлиқ риоя этилишини таъминлаш, бу борада камчиликларга йўл қўйган ҳар қандай раҳбарга нисбатан чора кўрилиши билдирилди.

Йиғилишда нефтни қайта ишлаш заводларидан темир йўл вагон-цистерналари орқали келаётган нефть маҳсулотлари нефть база, уларнинг филиалларидаги мавжуд кимё-назорат лабораторияларида маҳсулотларнинг тегишли кўрсаткичлари бўйича сифат таҳлиллари ўтказилиши, АЁҚШ ва ФЁТШлар орқали истеъмолчиларга қатъий равишда фақатгина сифатли нефть маҳсулотлари сотилиши, етказиб берилиши бўйича қатъий топшириқлар берилди.

Нефть маҳсулотларини етказиб берилишини талаб ва таклифдан келиб чиқилишини, талабга мос ҳаракат қилиш кераклиги айтиб ўтилди.

“Ишчи гуруҳ” ҳар куни узлуксиз равишда айнан нефть маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга реализация қилиш бўйича мониторинг ишларини олиб бориб, энг аввало нарх ва сифат борасида ўрганишлар ўтказилади.

Ўз навбатида хориждан импорт қилинган нефть маҳсулотлари учун нефть базаларда алоҳида жой ажратиб бериш ва тўла қўллаб-қувватлаш, зарур шароитлар яратиш борасида вазифалар белгилаб берилди.

Куз-қиш мавсумида нефть маҳсулотларининг, айниқса, “АИ-80” маркадаги бензиннинг истеъмолчиларнинг талабидан келиб чиқиб етказиб бериш, етказиб бериш жараёнида узилишлар бўлмаслигини тўла таъминлаш, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан ишлаб чиқарилаётган “АИ-80” автобензиннинг кунлик ишлаб чиқариш ҳажмини 3 минг тоннагача ошириш белгиланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси йил бошига нисбатан нефть базалари томонидан истеъмолчиларга етказиб берилган нефть маҳсулотлари учун дебитор қарздорлик ошганини кескин танқид қилди.

Катта миқдорда қарздорликка йўл қўйган Жиззах, Бухоро, Қарши, Мароқанд, Андижон ва Гулистон нефт базалари раҳбарлари огоҳлантирилди. Мароқанд нефть базасига қарашли ФЁТШлар сотилишини назорат қилиш борасида Молиявий ва комплаенс назорат департаментига топшириқ берилди.

Республика истеъмолчиларига етказиб берилган нефть маҳсулотлари эвазига ҳосил бўлган дебитор қарздорликни камайтириш юзасидан ишлаб чиқилган режа-жадвалига асосан ноябрь ойида камайтирилиши лозим бўлган қарздорлик фоизи кам эканлиги ҳамда камчиликларга йўл қўйганларга чора кўрилиши қайд этилди.

Йиғилиш сўнггида истеъмолчиларга етказиб берилаётган нефть маҳсулотларининг нархи ва сифати бўйича аниқ чора-тадбир белгилаб олинди.

Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|