“Ўзбекнефтгаз”: Бухородаги “Ўртабулоқ” конидан 1 млрд. куб метр табиий газ ва 350 тонна газ конденсати қазиб олиш режалаштирилган

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, табиий газ қазиб олиш ҳажмини ошириш учун конлар ва қудуқларда ишлаётган ишчи-ходимлар вахта режимида фаолият юритишмоқда.

Карантин қоидалари асосида меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар учун озиқ-овқат, махсус кийим, махсус автотранспорт воситалари билан таъминланганлар.

“Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли Бухоро вилояти Қоракўл тумани ҳудудида жойлашган “Ўртабулоқ” конида ҳам иш вахта режимида ташкил этилган.

2020 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, кондаги қудуқлар сони 96 та бўлиб, шундан ишлатилаётган қудуқлар эса 21 тани ташкил қилади.

Ҳозирга қадар, ушбу кондан 479,2 млн. куб метр табиий газ ва 0,2 минг тонна газ конденсати қазиб олинди. 2 та қудуқ бурғуланиб ишга топширилди, қўшимча 8,2 млн. куб метр табиий газ ва 0,88 минг тонна қазиб чиқаришга эришилди.

2020 йилда “Ўртабулоқ” конидан 932 млн. куб метр табиий газ ва 350 тонна газ конденсати қазиб олиш режалаштирилган. Иккинчи ярим йилликда 3 та қудуқ бурғуланиб ишга топширилиши мўлжалланмоқда ва бу қудуқлардан қўшимча 33,5 млн. куб метр табиий газ ва 67 тонна газ конденсати қазиб чиқариш кутилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|