“Ўзбекнефтгаз”: Табиий газ қазиб олинадиган 45 та янги қудуқда бурғилаш ишлари тугатилди ва ишга туширилди (Фото)

Жорий йилнинг шу даврига қадар, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан табиий газ қазиб чиқариш прогноз кўрсаткичларини бажариш учун бурғилашдан 45 та янги қудуқлар бурғилаш билан тугатилиб ишга туширилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ўз маблағлари ҳисобидан бурғилаб ишга туширилиши режалаштирилган 20 та қудуқлардан, бугунги кунда 2 та (“Зеварда” ва “Шўртан”) қудуқдан саноат миқёсида газ оқими олиниб, ишлатишга топширилди.

Конларда базавий қазиб чиқариш миқдорларини сақлаб қолиш ва табиий тушишини олдини олиш мақсадида 281 та мавжуд қудуқларда таъмирлаш ҳамда интенсификация қилиш ишлари амалга оширилди.

Технологик қурилмаларни барқарор ишлашини таъминлаш ва сифат кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида 19 та технологик объектларда модернизация ва реконструкция ишларини ҳамда газни дастлабки тайёрлаш қурилмаларини қуриб ишга тушириш ишлари олиб борилди.

Жумладан:
- Бухорода янги очилган “Тўмарис” конини ишга қўшиш учун, узунлиги 9,2 км бўлган газ қувури монтаж қилинди ва Газни дастлабки тайёрлаш қурилмаси қурилди ва ишга қўшилди. Натижада кунлик 300,0 минг куб.м қўшимча газ қазиб чиқаришга эришилди.
- Қашқадарёда “Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш” бошқармасига қарашли “Жанубий” Тандирча конида Газни дастлабки тайёрлаш қурилмаси ички имкониятлардан келиб чиқиб қурилди ва кунлик қўшимча 200 минг куб.м табиий газ қазиб олишга эришилди.
- “Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш” бошқармасига қарашли “Сомонтепа” конида Газни дастлабки тайёрлаш қурилмаси ва узунлиги 33 км бўлган диаметри 1020 мм бўлган газ қувурини монтаж қилиб ишга тушириш натижасида, кунлик қўшимча 1,5 млн.куб.м табиий газ кўпайтиришга эришилди.
- Устюрт регионида жойлашган “Арслон” Газни комплекс тайёрлаш 1 ва 2 навбати қурилмалари ҳамда д-530мм бўлган узунлиги 40 км газ қувурини қуриб ишга тушириш натижасида, кунлик 6,0 млн куб.м табиий газ ҳажмини тайёрлаш қувватлари яратилди.

Ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш билан 611,5 млн куб.метр табиий газ ва 16,4 минг тонна газ конденсати қазиб олишга эришилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

|veb-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|