“Ўзбекнефтгаз”: Бухорода кам таъминланган оилаларнинг 11 та хонадони қайта таъмирланди

Бош саҳифа Русский

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21–22 январь кунлари Бухоро вилоятида амалий ташриф билан бўлиб, вилоят тараққиёти ва аҳоли ҳаёти билан танишди.

Ташриф давомида давлатимиз раҳбари томонидан масъул шахсларга Бухоро вилоятининг энг муаммоли ҳудудларини тезлаштирилган муддатларда ободонлаштириш, аҳоли учун қулай яшаш шароитларини яратиш бўйича кўрсатмалар берилди.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев раҳбарлигида Бухоро вилоятининг Олот туманида жойлашган “Арабхона” аҳоли пунктида “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводи томонидан тезкор штаб ташкил этилди. Штабда тузилган ишчи гуруҳлар томонидан қишлоқдаги қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган, боқувчисиз қолган оилалар, имконияти чекланган инсонлар, кам таъминланганлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари аниқланди.

Икки ҳафта давомида ҳудудга катта техник ресурсларни жалб қилган ҳолда, кенг кўламли ишлар олиб борилди. "Ўзбекнефтгаз" АЖ кўмаги билан “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводи томонидан 11 та коттеж таъмирланиб, ободонлаштирилди.

Хусусан, коттежларнинг фасадлари пардозланди, битта уй тўлиқ реконструкция қилинди. Уйлар ҳовлиларининг тўсиқлари оқланди, дарахтлар экилиб, ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

Халқ депутатлари Олот тумани кенгаши аъзолари “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводига қисқа фурсатларда “Арабхона” МФЙ ҳудудини обод қилиш ва эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлашда кўрсатган беғараз ва фидокорона ёрдами учун маҳаллий аҳоли номидан ташаккур изҳор қилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати ва “Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати ҳамкорлигида тайёрланди.

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|