“Ўзбекнефтгаз”: “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводи ва илмий тадқиқот институти ҳамкорлигида маҳаллий турдаги адсорбент яратилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги кўмаги билан Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий тадқиқот институти (ЎзКФИТИ) ва “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводининг биргаликдаги инновацион лойиҳани амалга ошириши импорт ўрнини босувчи Уз-AД-1 русумли маҳаллий адсорбентини ишлаб чиқишга ва мавжуд ишлаб чиқаришда тажриба синовларини бошлашга имкон берди.

Инновацион ривожланиш вазирлигининг ҳиссали молиялаштириши, икки йил давомида инновацион лойиҳанинг амалга оширилиши доирасида “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводи ва ЎзКФИТИ билан ҳамкорликда маҳаллий турдаги адсорбент яратилди.

Шуни таъкидлаш керакки, ушбу адсорбент маҳаллий хомашё асосида ишлаб чиқилган. Инновацион лойиҳа доирасида каталитик реформинг қурилмасидаги водород сақловчи газни хлоридлардан тозалаш мақсадида янги Уз-AД-1 адсорбентини олиш бўйича технология ҳамда корхона стандарти ишлаб чиқилди.

Мавжуд каталитик реформинг қурилмасида ўрнатилган синов адсорберида бир йил давомида Уз-AД-1 адсорбентининг 100 кг миқдоридаги тажриба синовларидан олинган ижобий натижаларига асосан адсорбентнинг саноат партиясини сотиб олишга қарор қилинди.

2019 йилда имзоланган шартномага мувофиқ, ЎзКФИТИ томонидан адсорбентнинг 5150 кг миқдоридаги тажриба-саноат партияси ишлаб чиқарилди ва 2020 йилнинг май ойидаёқ “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводига етказиб берилди.

2020 йил 21 октябрда “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводининг 21D06 саноат адсорберига Уз AД-1 адсорбентининг тажриба-саноат партияси юкланди ва ундан ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиш бошланди.

Ўз навбатида, Уз AД-1 адсорбентининг импорт қилинадиган аналогига нисбатан арзонлиги ҳисобга олинса, маҳаллий адсорбентдан фойдаланиш валюта маблағларини тежашга имкон беради ва импорт ўрнини босиш ҳисобига иқтисодий самарадорликка олиб келади.

Ҳозирги вақтда маҳаллий адсорбентнинг ишлаб чиқаришдаги натижадорлик мониторинги олиб борилмоқда. Бундан ташқари, Уз AД-1адсорбентининг натижадорлик кўрсаткичига асосан, заводнинг ушбу турдаги адсорбентга бўлган эҳтиёжларини тўлиқ қоплаш режалаштирилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|