“Ўзбекнефтгаз”: “Бўзахўр” конида технологик жараёнларни автоматик бошқариш тизими яратилди (Фото)

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Бўзахўр” конида Газни дастлабки тайёрлаш қурилмаси қурилиш ишлари якунланиб, қурилма тўлиқ ишга қўшилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев “Бўзахўр” конида технологик жараёнларни автоматик бошқариш тизими яратиш бўйича топшириқлар берди.

Метрология, автоматлаштириш ва стандартлаштириш бўлими мутахасисислари томонидан, ушбу топшириқ ва белгилаб берилган вазифалар ижросини бажариш мақсадида, “Бўзахўр” кони Газни дастлабки тайёрлаш қурилмасига, электрон сатҳ ўлчаш, электрон босим ўлчаш асбоблари ва ростловчи клапанлар монтаж қилинди.

Қазиб олинаётган табиий газ сарфи ҳисобини юритиш мақсадида ГОСТ 8.586 – 2005 , O’zDst 8.028 – 2012 ва O’zDst 8.077 – 2018 талаблари асосида 1 комлект Ду:426 мм.ли ўлчов қатори монтаж қилиниб, 1 дона FloBoss-107 замонавий сарф ўлчаш воситалари ўрнатилди.

Технологик жараён кўрсаткичларини доимий назорат қилиш ва қурилмани технологик регламент асосида ишлашини таъминлаш мақсадида, қурилмага бошқарув шкафи ўрнатилди ва керакли технологик параметрлар компьютерга чиқарилмоқда.

Технологик жараёнларни автоматик бошқариш тизимини тадбиқ қилиш бўйича монтаж ва дастурий таъминот ишлари Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси мутахассислари билан ҳамкорликда амалга оширилди.

Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|YouTube|twitter|