“Ўзбекнефтгаз”: Ўрганишлар натижасида “Бўзахўр” конлари гуруҳида газни сиқиш учун компрессор агрегатлари ўрнатиш зарурлиги аниқланди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Ҳозирги кунда “ЎЗЛИТИНЕФТГАЗ” АЖ “Бўзахўр” гуруҳи конлари учун газни сиқиш билан боғлиқ энг мақбул ечимларни танлаш бўйича амалий ишлар бажарилмоқда.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, “Бўзахўр” конида бутун конлар гуруҳидан газни сиқиш учун компрессор агрегатларини ўрнатиш зарурлиги аниқланди.

Конларда қатлам турли хил пласт босимига эга эканлигини ва шунинг учун технологик режимларнинг кескин фарқ қиладиган параметрлари (қудуқ усти параметрлари) билан ишлашини ҳисобга олиб, лойиҳалашдан олдинги ечимлар кейинчалик "Шўртан" сиқув компрессор станциясига юбориш учун қуввати 1,5 миллион куб метр/кунгача бўлган компрессор қувватларини ўрнатиш зарурлиги олдиндан белгилаб олинди.

“Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг (“Бўзахўр-Тарнасой”, “Шарқий Бўзахўр", “Чунагар”, “Ёрмоқ”, “Ойдин”, “Марварид”) газ конденсат конларини такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида кунлик максимал 1,5 миллион куб метр газ қазиб олинган.

“Бўзахўр” конлари гуруҳига кирувчи “Бўзахўр-Тарнасой”, “Шарқий Бўзахўр", “Чунагар”, “Ёрмоқ”, “Ойдин”, “Марварид” конлари турли хил қудуқ усти босимига эга ва ривожланиш йилларига кўра, босимнинг сезиларли фарқи бутун газ оқими учун компрессор агрегатларини танлашга имкон бермайди.

Шу муносабат билан, “Бўзахўр” конлари гуруҳининг умумий газ қазиб олиш ҳажми жуда паст (йилига 500 миллион куб метргача) бўлибгина қолмай, “Чунагар”, “Марварид” ва “Ёрмоқ” конлари етарлича разведка қилинмаган.

Ана шу сабабларни инобатга олган ҳолда паст ва юқори босим учун алоҳида ишлайдиган компрессорларни ўрнатиш зарурлиги аниқланди.

Бундан ташқари, газ қазиб олиш ҳажми камайиб боришини ҳисобга олган ҳолда, конларда поршенли ёки винтли компрессор агрегатларини ишлатиш керак.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, компрессор агрегатларининг суткалик газ ишлаб чиқариш параметрларида кўрсатилган қувватларни камайтирмасдан, уларни жорий ва капитал таъмирлаш бўйича тизимли ишларни таъминлаб, компрессор агрегатлари ўрнатиш мақсадга мувофиқдир.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|