“Ўзбекнефтгаз”: “Бўзахур” конида газни дастлабки тайёрлаш қурилмаси қуриб ишга туширилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз”АЖ Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Бўзахур” газконденсат конида Газни дастлабки тайёрлаш қурилмаси қисқа муддатларда барпо этилиб, ишга туширилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раисининг топшиғири ва ташаббуси билан кондаги углеводородлар қазиб чиқариш ҳажмини ошириш ва газ қувурларидаги гидравлик қаршиликларни бартараф этиш мақсадида ушбу лойиҳа амалга оширилди.

Шунингдек, кондаги қудуқлардан қазиб олинаётган табиий газни қайта ишлаш учун “Шўртан” Бош иншоотига етказиб бериш ҳамда газ транспорт тизимининг барқарор ишлаши таъминланди.

Лойиҳани амалга оширишдаги сарф-харажатларни қисқартириш мақсадида, мавжуд ички ресурслардан фойдаланилди.

Хусусан, қурилма учун зарур бўлган сепаратор, суюқлик ажратгич ва выветриватель ускуналари Муборак газни қайта ишлаш заводидан келтирилди.

Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги фойдаланилмай турган 2 та сиғим, турли ўлчамдаги қувурлар, шарли кран ва задвижкалар ҳам қурилмани барпо этишда ишлатилди.

Қурилиш-монтаж ишлари тўлиқ Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг капитал қурилиш бўлими томонидан амалга оширилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамда бошқарманинг малакали мутахассислари ва ишчи-ходимларининг самарали меҳнати туфайли “Бўзахур” конида газни дастлабки тайёрлаш қурилмаси қисқа муддатда қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Унинг ишга туширилиши натижасида, “Бузахўр” гуруҳи конларидан қазиб олинаётган табиий газни бир маромда қазиб олиш, газ етказиб бериш тизимидаги қувурларда қаршиликларни камайиши ҳисобидан кунлик 200 минг метр куб табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини оширилишига эришилди.

Маълумот учун, “Бўзахур” кони Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида жойлашган бўлиб, 2001 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|