“Ўзбекнефтгаз”: “Бўзахўр” конидан 68,8 млн куб метр табиий газ ва 2,1 минг тонна газ конденсати қазиб олиниши кутилмоқда

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, табиий газ қазиб олиш ҳажмини ошириш учун конлар ва қудуқларда ишлаётган ишчи-ходимлар вахта режимида тинимсиз фаолият юритишмоқда.

Карантин қоидалари асосида меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар учун озиқ-овқат, махсус кийим, махсус автотранспорт воситалари билан таъминланганлар.

“Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли Қашқадарё вилоятининг Ғузор тумани ҳудудида жойлашган “Бўзахўр” конида ҳам иш вахта режимида ташкил этилган.

Ҳозирга қадар, ушбу кондан 51,4 млн куб метр табиий газ ва 1,0 минг тонна газ конденсати қазиб олинди. 2020 йилда “Бўзахўр” конидан 68,8 млн куб метр табиий газ ва 2,1 минг тонна газ конденсати қазиб олиш режалаштирилган.

Иккинчи ярим йилликда битта қудуқ мукаммал таъмирланиши кутилмоқда, натижада, қудуқлардан қўшимча 1,5 млн куб метр табиий газ ва 15 тонна газ конденсати қазиб чиқаришга эришилади.

Кондан қазиб олинаётган табиий газни Шўртан конидаги Газни дастлабки тайёрлаш қурилмаси 1- навбатига етказувчи диаметри 325 мм, узунлиги 16,0 км бўлган газ қувурида суюқликлар йиғилишининг олдини олиш ва газ ўтказувчанлик самарадорлигини ошириш мақсадида бир қатор ишлар бажарилмоқда.

Жумладан, “Бўзахўр” конидан қазиб олинаётган газ таркибидаги механик аралашмалар, техник суюқлик ва конденсатни ажратиб олиш учун Газни дастлабки тайёрлаш қурилмасининг қурилиш-монташ ишлари амалга оширилмоқда.

Лойиҳанинг ишга туширилиши билан нафақат “Бўзахўр” кони, балки “Шарқий Бўзахўр”, “Чунағар”, “Ёрмоқ”, “Тарнасой” каби газ конларидан қазиб олинаётган табиий газни дастлабки тайёрлаш имконини беради.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|YouTube|twitter|