November 17, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Қаршида ўтказилган кўргазмада нефть ва газ корхоналарнинг харид портфели шакллантирилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ ташаббуси билан жорий йилнинг 11-12 ноябрь кунлари Қарши шаҳрида бўлиб ўтган ярмарка давомида маҳаллий корхоналар, хорижий инвесторлар ва илмий муассасалар вакиллари билан муҳим учрашувлар ўтказилиб, салмоқли натижаларга эришилди.

Аввал хабар берилганидек, ярмаркада хорижий давлатлар ва республиканинг барча ҳудудларидан 900 га яқин иштирокчилар қатнашган бўлиб, бунда нефть-газ корхоналарининг иштироки алоҳида аҳамиятли бўлди.

Хусусан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ташаббуси билан бу йилги ярмаркада илк марта “Махсусэнергогаз” АЖ, “Жиззах Петролиум” ҚК, “Ўзнефтгаз бурғулаш ишлари” МЧЖ, “Ўзнефтгаз қудуқ таъмирлаш” АЖ, “Андижон қудуқтаъмирлаш”, “Узбеккимёмаш заводи” АЖ каби етакчи маҳаллий нефт-газ корхоналаридан ташқари “Eriell”, “Enter Engeneering” (Сингапур), “Татнефть”, “Хромос Инжиниринг” МЧЖ, “Идельмаш”, “Полати” (Россия Федерацияси), “Wika”, “NTCS Group” (Қозоғистон) каби хорижий компаниялар ҳам ўз стендлари билан иштирок этишди.

Бундан ташқари ярмаркада “Ўзбекнефтгаз” АЖ иштирокида ташкил этилган “Узкоргазкемикал” ҚК, “Гиссарнефтгаз” ҚК, “Natural gas stream” ҚК, “Азия транс газ” ҚК, “Кўкдумалоқгаз” ҚК, “New silk road” ҚК каби қўшма корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ва кўрсатилаётган хизматлар, уларнинг фаолият натижалари ва истиқболли лойиҳалари намойиш этилди.

Ярмарка давомида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг йигирмага яқин иштирокчилар билан бевосита маҳаллийлаштириш ва тармоқлараро кооперацияни кенгайтириш йўналишларида амалий учрашувлар бўлиб ўтди.

Жумладан, “Uzpromarm” МЧЖ билан корхоналар эҳтиёжлари учун беркитиш-бошқариш клапанларини 2022 йилда етказиб бериш жадвалини ишлаб чиқиш, “Chilon Lubricants” МЧЖ билан нефтгаз қазиб чиқариш бошқармаларининг сиқув компрессор станцияларида маҳаллий мойларни тажрибадан ўтказиш, “Drill Flot Asia” МЧЖ билан юқори босимли шланглар номенклатурасини кенгайтириш ва сифатини кафолатлаш, “Кимёвий технология” МЧЖ хроматографларни инвестиция лойиҳалари техник буюртмасига мослаштириш ва бошқа масалалар келишиб олинди.

Ярмарка якунлари билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ корхоналари томонидан саноат эҳтиёжлари учун 2021-2022 йилларда маҳсулотлар, бутловчи буюм, материаллар ҳамда хизматларни маҳаллий корхоналар томонидан етказиб бериш бўйича умумий қиймати 434,3 млрд сўмлик 161 та шартномалар имзоланди ва ягона электрон кооперация портали орқали модерацияга берилди.

Мазкур шартномалар доирасида нефтгаз саноати корхоналарига хизматлар кўрсатиш, фильтрлар, саноат мойлари, беркитиш-бошқариш қурилмалари, кимё маҳсулотлари, манометр ва ўлчагичлар, подшипниклар, бентонит, барит, манжетлар, резинотехника ва электротехника буюмлари, ўт ўчириш қурилмалари ва бошқаларни маҳаллий корхоналар томонидан етказиб берилиши кўзда тутилган.

Шу билан бир қаторда, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимида импорт маҳсулотларга қарамликни камайтириш мақсадида маҳаллий тадбиркорлар билан 78 та ҳамкорлик меморандумлари имзоланиб, улар доирасида янги маҳсулот турларини биргаликда ишлаб чиқаришни ташкил этиш, корхоналарда лаборатория ва саноат-тажриба синовларидан ўтказиш ҳамда кейинчалик харидга тайёрлаш ишлари амалга оширилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси М.Абдуллаев ташаббуси билан ҳудудий саноат ярамаркаларининг ижтимоий ва амалий аҳамиятини ошириш, уларга жамоатчилик, айниқса ёшларни кенг жалб этиш мақсадида жорий йилда тажриба тариқасида ёшлар югуриш марафони, ҳудуддаги саноат корхоналарининг ёш мутахассислари ва соҳавий олий ўқув юртлари талабалари ўртасида “Заковат” интеллектуал мусобақаси, “Яшил макон” каби оммавий тадбирлар ҳам муваффаққиятли ўтказилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|