January 9

Компрессор ускуналари ва газ турбинали двигателларни таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича замонавий сервис маркази ташкил этилади

Бош саҳифа Русский

“Махсусэнергогаз” АЖ ва “ОДК Инжиниринг” МЧЖ ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш ва томонларнинг узоқ муддатли ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича меморандум имзоланди.

Меморандум доирасида “ОДК” АЖ томонидан ишлаб чиқарилган “НК” типидаги саноат газ турбинаси двигателларини капитал ёки аварияли ҳолатда тиклаш ишларини биргаликда бажариш белгиланди.

Ушбу лойиҳани амалга оширишда “Махсусэнергогаз” АЖ бош пудратчи сифатида фаолият юритади, "ОДК Инжиниринг" МЧЖ эса Ўзбекистон Республикаси нефть-газ тармоғи корхоналарида фаолият юритаётган “ОДК” АЖ томонидан ишлаб чиқарилган “НК” типидаги саноат газ турбинали двигателларини капитал ёки авария ҳолатида тиклаш ишларини бажарилишини таъминлайди.

Ҳамкорлик доирасида қуйидаги имкониятлар кўриб чиқилади:

➖ “Махсусэнергогаз” АЖ таркибида замонавий жаҳон талабларига жавоб берадиган компрессор ускуналари ва газ турбинали двигателларни таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича хизмат кўрсатиш марказини ташкил этиш, ва энг яхши маҳаллий ва жаҳон техникаси ва технологияси билан жиҳозлаб, Ўзбекистон Республикаси нефть-газ компанияларининг ушбу турдаги хизмат турларига бўлган эҳтиёжларини тўлиқ қондиради;

– “Махсусэнергогаз” АЖ “ОДК Инжиниринг” МЧЖ билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси нефть-газ тармоғи корхоналарида фаолият юритаётган “ОДК” АЖ томонидан ишлаб чиқарилган “НК” типидаги саноат газ турбинали двигателларини капитал ва авария ҳолатида тиклаш ва сервис хизмати кўрсатилишини таъминлайди;

– компрессор ва газ турбинаси ускуналарининг узлуксиз ишлашини таъминлашга, шу жумладан эҳтиёт қисмлар ва осма ускуналарни етказиб беришга қаратилган ишлар мажмуасини таъминлаш;

– компрессор станциялари ходимларини малакасини ошириш, таъмирлаш ишларини ташкил этиш.

Маълумот учун: “ОДК Инжиниринг” МЧЖ “ОДК" АЖ нинг таркибий бўлинмаси ҳисобланади. “Бирлашган двигатель корпорацияси” (Ростех Давлат корпорацияси таркибига киради) — ҳарбий ва фуқаро авиацияси, космик дастурлар ва денгиз флоти, шунингдек, нефть ва газ саноати ва энергетика учун двигателларни ишлаб чиқиш, кетма-кет ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишга ихтисослашган интеграл тузилма.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|