“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари “New Silk Road Oil and Gas” қўшма корхонаси фаолиятини ўрганди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида акциядорлик жамиятининг департамент раҳбарлари, бошқармалар директорлари ва мутахассислар иштирокида “New Silk Road Oil and Gas” қўшма корхонасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати ўрганилди.

2013 йилдан буён Ўзбекистонда фаолият юритиб келаётган “New Silk Road Oil and Gas” МЧЖ қўшма корхонаси “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Хитойнинг “CNODC” компанияси ҳамкорлигида ташкил этилган.

“CNODC” компанияси Хитойнинг энг йирик нефть ва газ компанияси бўлган “China National Petroleum Corporation” (CNPC)нинг шўъба корхонаси ҳисобланади. Сайёр йиғилишда “CNODC” компаниясининг Ўзбекистондаги вакили Юй Чжицин ҳамда “New Silk Road Oil and Gas” қўшма корхонасининг бош директори Ян Эньбяо ҳам иштирок этишди.

“New Silk Road Oil and Gas” МЧЖ қўшма корхонасининг асосий фаолияти – “Денгизкўл”, “Xўжадавлат” ва “Шарқий Олот” газ конденсат конларининг Ҳожисаят майдонини ўзлаштириш инвестиция лойиҳасини амалга оширишдан иборат.

Бошқарув раиси дастлаб қўшма корхона томонидан барпо этилган 72 кишига мўлжалланган ишчилар шаҳарчасида бўлиб, у ердаги ишчиларга яратилган шароит ҳамда уларнинг қиш фаслига мўлжалланган иссиқ махсус кийимлар, ётоқхона билан тўла таъминланганлик ҳолатини назоратдан ўтказилди.

Ҳозирги кунда ушбу қўшма корхона томонидан 16 қудуқ ишлатилиб келинмоқда. “Шарқий Олот” – “Ҳожисаят” оралиғида 29,5 км, “Ҳожидавлат-Шарқий Олот” оралиғида 7,5 км узунликда ҳамда “Ҳожисаят”– “Денгизкўл” оралиғида 47 км узунликда газ қувурлари ётқизилган бўлиб, “Денгизкўл”, “Ҳожидавлат” ва “Шарқий Олот” газ конденсати конлари “Ҳожисаят участкаси ўзлаштирилмоқда.

Ушбу қўшма корхона йил охиригача 394,0 миллион куб метр табиий газ ва 2,4 минг тонна газ конденсати ишлаб чиқаришни режалаштирган.

Ишчи гуруҳи нефть ва газ объектларидаги технологик қурилмалар, қудуқлар фаолияти билан яқиндан танишгач, Бошқарув раиси иштирокида тезкор йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда қўшма корхонанининг углеводород ишлаб чиқаришнинг прогноз кўрсаткичларининг бажарилиш ҳолати, шунингдек, ресурслар базасини янада оширишга доир бир қатор зарур чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, йиғилишда нефть ва газ саноатида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ҳамкорлик истиқболлари муҳокамасига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Хитой томони янги инвестиция блокларида геологик-қидирув ишларини олиб боришга қизиқиш билдирилди.

Йиғилишда бу борада юзага келаётган мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрлаш, шунингдек, қўшма корхона самарадорлигини ошириш мақсадида тегишли ишчи гуруҳлари тузилди. Шунингдек, қўшма корхона ходимлари ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ нефть ва газ қазиб олиш бошқармалари ходимлари ўртасида тажриба алмашиш тўғрисида келишувга эришилди.

Бундан ташқари, Бошқарув раиси томонидан “Ўзнефтгаз қудуқ таъмирлаш” АЖ ва “Ўзнефтгаз Бурғилаш Ишлари” МЧЖ билан ҳамкорликда Хитой халқ республикасининг “XIBU Drilling Engineering Company Limited” компанияси салоҳиятини ўрганиш, шунингдек, бурғилаш ва қудуқларни қайта таъмирлаш ишларига уларнинг ускуналарини жалб қилиш бўйича топшириқлар берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|