March 10

“Ўзбекнефтгаз”: Олис ҳудудларда жойлашган конларда қуёш фотоэлектр станциялари ўрнатилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан конлардан қазиб олинаётган углеводородли бирикмаларини қайта ишлаш ва транспортировка қилиш жараёнлари сифатини янада ошириш мақсадида қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Ушбу чора-тадбирлар доирасида Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли олис ҳудудларда жойлашган конларнинг газ қувурларидаги технологик суюқликни ажратиб олиш қурилмаларини узлуксиз электр энергияси ва доимий видео кузатув назорат тизими билан таъминлаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.

Хусусан, “Жанубий Тандирча” газ конидаги 1-, 2-, 3-сонли суюқликни ажратиб олиш қурилмаларини электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 26 дона таянч устуни, 1 500 метр ҳаво электр узатиш тармоғи, 620 метр кабел тармоқлари ўрнатилди. Қуёш фотоэлектр станцияларининг трансформатор пункти, энергия тежамкор прожекторлар билан жиҳозланган ёритиш тизимлари ва видео камера билан жиҳозланди.

Юқоридаги ишларни амалга ошириш натижасида конлардаги технологик қурилмалардаги жараёнларни реал вақт режимида назорат қилиш, тезкор маълумотларнинг шаффофлиги ошиб, инсон омили билан боғлиқ бўлган факторларнинг олди олинади. Шу билан бирга вахта режимида ишлаётганган ишчи-ходимлар учун қулай шароит яратилиши таъминланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|