December 21, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган 1 715 та мурожаатнинг кўриб чиқилиши таъминланди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг 23, 34, 35 - моддаларига мувофиқ “Ўзбекнефтгаз” АЖга жорий йилнинг 11 ой давомида келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖга ўтган давр мобайнида жисмоний ва юридик шахслардан жами 1 715 та мурожаат келиб тушган бўлиб, барчаси ўрнатилган тартибда тааллуқлилиги бўйича мансабдор шахслар томонидан кўриб чиқилиши таъминланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви марказий аппаратига келиб тушган мурожаатлардан 418 таси (24%) юридик шахслар ва 1 297 таси (76%) жисмоний шахслар улушига тегишлидир. Улардан 874 таси (51%) электрон, 546 таси (32%) ёзма ва 295 таси (17%) оғзаки қабул қилинган.

Мурожаатларда қуйидаги масалалар кўтарилган:

• 538 таси (31%) ишга кириш;

• 218 таси (13%) меҳнат муносабатлари;

• 166 таси (9%) иш ҳақи ва моддий ёрдам кўрсатиш;

• 94 таси (6%) ёқилғи;

• 71 таси (4%) раҳбарларнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари;

• 628 таси (37%) бошқа масалаларни ташкил этди.

Мурожаатларни ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, асосан Қашқадарё 812 та (47%), Бухоро 280 та (16%), Фарғона 64 та (4%), Жиззах 51 та (3%), Сурхондарё 50 та (3%) вилоятларида ҳамда Тошкент шаҳрида 200 та (12%) яшовчи фуқаролардан келиб тушганлигини кўриш мумкин.

Мурожаатларнинг аксарият қисми жамиятнинг бошқарув аппаратида ҳал этилган. Назоратга олиб кўриб чиқилган жами 1 715 та мурожаатдан, 565 таси қаноатлантирилган, 1 111 таси бўйича тушунтиришлар берилган, 8 таси рад этилган, 31 таси иш жараёнида.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, Халқ қабулхоналаридан жами 926 та мурожаат келиб тушган бўлиб, улардан 895 таси ижроси таъминланди, 31 таси кўриб чиқилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири виртуал қабулхонаси сайти орқали жами 33 та мурожаат келиб тушган бўлиб, барчасининг ижроси таъминланган.

Бу борадаги ишлар “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви аппарати билан ишлаш департаменти томонидан назоратга олинган бўлиб, ҳар ой якуни билан амалга оширилган ишлар ҳисоботи Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевга тақдим этиб борилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|