November 3, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида “GTL” нафтаcини жалб қилган ҳолда бензин ишлаб чиқариш имкониятлари ўрганилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Хабарингиз бор айни пайтда “Uzbekneftegaz GTL” заводини ишга тушириш ишларининг сўнгги босқичлари амалга оширилмоқда. Президентнинг “Шўртан газ-кимё комплексининг тозаланган метан негизида суюқ синтетик ёқилғи ишлаб чиқариш” инвестиция лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, ушбу заводда “GTL” синтетик керосини, “GTL” синтетик нафта ва “GTL” синтетик дизель ёқилғисини ишлаб чиқариш ҳам назарда тутилган.

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида “Uzbekneftegaz GTL”нинг синтетик керосин компонентлари ишлаб чиқаришга жалб қилинади. Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида заводнинг ишлаб чиқариш объектлари кенгайтириш лойиҳаси амалга оширилди.

Лойиҳа доирасида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида “GTL” керосинини қабул қилиш, сақлаш ва аралаштириш учун муҳандислик коммуникациялари, насос станцияси реконструкцияси, қўшимча қуйиш-тўкиш эстакадаси билан бирга сиғимлар паркини кенгайтириш ишлари жадаллик билан амалга оширилмоқда.

“GTL” нафтаcини жалб қилган ҳолда бензин ишлаб чиқариш имкониятларини ўрганиш мақсадида “Uzbekneftegaz GTL” ишчи гуруҳи Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига ташриф буюрди.

Учрашув доирасида бўлиб ўтган йиғилишда томонлар “GTL” нафтаcини жалб қилган ҳолда бензин ишлаб чиқариш билан боғлиқ асосий масалаларни муҳокама қилишди.

Хусусан, мазкур лойиҳани ўрганиш бўйича қўшма ишчи гуруҳ тузиш ҳақида сўз юритилди.Бундан ташқари, “Uzbekneftegaz GTL” ишчи гуруҳи Бухоро НҚИЗнинг мавжуд қувватлари билан танишди, корхонанинг ишлаб чиқариш майдонига ташриф буюрди.

Учрашув якунида Бухоро НҚИЗ ва “Uzbekneftegaz GTL” ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|