December 8, 2021

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан байрам табриги

Бош саҳифа Русский

Азиз юртдошлар, муҳтарам ҳамкасблар, Сизларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 29 йиллиги билан муборакбод этаман.

Ҳаммамизга маълумки, Бош қомусимиз ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамиятни қуришда ҳуқуқий пойдевор бўлиб хизмат қилади.

Давлатимиз раҳбари ўзбек халқига йўллаган байрам табригида бугунги сиёсатга Конституциядаги “Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир” деган қоида асосий мезон қилиб олинганлиги таъкидланди.

Бу борада “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан ҳам самарали тизим йўлга қўйилиб, ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг нутқида яна бир муҳим таклиф илгари сурилди. Замонга мос, ўзгаришлар талабига жавоб берадиган мукаммал Конституцияни яратиш учун Асосий қонунимизнинг янги лойиҳасини умумхалқ муҳокамаси асосида такомиллаштириш ҳамда ушбу муҳим сиёсий ҳужжатни 2022 йилда қабул қилиш таклифи билдирилди. Ўйлайманки, бу асосий қонунимизнинг янада мукаммал бўлиши, халқимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини янада ҳимоялаш учун ташаланадиган муҳим бир қадам бўлади.

Фурсатдан фойдаланиб барчангизни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 29 йиллиги куни билан табриклар эканман, сизларга соғлик-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, бахту омад, файзу барокат тилаб қоламан.

Халқ манфаати ва юрт фаровонлиги йўлида қилаётган эзгу ишларингизда янги марралар ва зафарлар ҳамроҳ бўлсин.

Ҳурмат билан,

“Ўзбекнефтгаз” АЖ
Бошқарув раиси
Меҳриддин Абдуллаев

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|