“Ўзбекнефтгаз”: “Денгизкўл” конида кунлик 100 минг куб метр табиий газ ва 0,5 тонна газ конденсати олинадиган қудуқ очилди (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари эса қайта таъмирланиб ишга қўшилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Денгизкўл” газ конденсат конидаги 323-сонли қудуқда олиб борилган бурғилаш ишлари ҳам муваффақиятли якунланди. Бурғилиш тугатилгач, қудуқнинг 2677–2780 м оралиғига фильтр тушурилди.

Қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 100 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 0,5 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: "Денгизкўл" кони Бухоро вилоятининг Олот туманида жойлашган булиб 1981 йилдан буён ишлатилиб келинмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|