Геология-қидирув ишларини янада рағбатлантириш ва ер қаъридан фойдаланувчиларга солиқ солиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони қабул қилинди

Жорий йилнинг 6 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Геология-қидирув ишларини янада рағбатлантириш ва ер қаъридан фойдаланувчиларга солиқ солиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон қабул қилинди.

Ушбу фармонда чет эл инвестицияларини кенг жалб қилган ҳолда фойдали қазилма конларини саноат усулида ўзлаштириш, замонавий усуллар ва технологиялар ёрдамида геология-қидирув ишларини рағбатлантириш ҳамда ер қаъридан фойдаланувчиларга солиқ солиш тартибини янада такомиллаштириш мақсад қилинган.

Унга кўра, 2022 йил 1 январдан ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини танлов савдоларига чиқаришнинг махсус тартиби ўрнатилади. Бунда:

• сотув суммаси ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқи учун бонус суммаси сифатида қаралади ва танлов савдолари ташкилотчиларининг харажатларини чегирган ҳолда республика бюджетига ўтказилади;

• танлов савдолари ташкилотчиси ёки танлов савдолари иштирокчилари фойдали қазилмаларни қазиб олишда (ажратиб олишда) айрим солиқ турлари бўйича солиқ ставкаларини оширилган миқдорда таклиф қилиш ҳуқуқига эга.

Фармонда 2022 йил 1 январдан бошлаб қуйидагилар бекор қилинади:

• фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳуқуқи учун ундириладиган тижоратбоп топилма бонуси;

• фойдали қазилмаларни аниқлаш ва разведка қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун ундириладиган имзоли бонус.

2022 йил 1 январдан:

• геология-қидирув ва (ёки) изланиш ишлари ўтказиш учун ажратилган ер участкалари юридик шахслардан олинадиган ер солиғи солиш объекти ҳисобланмайди;

• геологик ўрганишлар учун ер қаъридан фойдаланганлик учун ҳар йиллик лицензия тўлови жорий қилинади.

• Геология-қидирув ишларини амалга оширувчи юридик шахсларга ҚҚС суммасини қоплаб бериш ариза берилган кундан бошлаб 30 кундан кечиктирмай амалга оширилади.

2021 йил 1 октябрдан:

• табиий газни экспортга реализация қилишда акциз солиғи ставкаси ноль фоиз миқдорида белгиланади;

• юридик шахслар табиий газни Ўзбекистон ҳудудига импорт қилишда божхона божидан озод қилинади.

Мазкур фармоннинг муҳим аҳамияти томонидан яна биттаси Ўзбекистон ҳудудида углеводород конларини аниқлаш ва қидиришни амалга оширувчи маҳаллий корхоналарга ҳам аввал (сслка https://lex.uz/ru/docs/230658 ) хорижий компанияларга берилган имтиёзлар берилмоқда.

Унга кўра маҳаллий корхоналар қуйидаги солиқларни тўлашдан озод қилинмоқда:

• геология-разведка ишларини ўтказиш даврида фойда солиғи (тижорат банкларида жойлаштирилган маблағлардан олинган фоизлардан ташқари), юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи, юридик шахсларнинг ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни;

• қидириш, разведка қилиш ва бошқа тегишли ишларни амалга ошириш учун зарур бўлган машина-ускуналарни, моддий-техника ресурслари ва хизматларни импорт қилиш чоғида божхона тўловларини (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари).

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|