“Ўзбекнефтгаз”: Украиналик ишбилармонлар билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Жорий йилнинг 25 сентябрь куни “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Ўзтрансгаз” АЖ ва Давлат геология қўмитаси вакиллари Украинанинг Львов шаҳри ва вилоятидан ташриф буюрган ишбилармонлар делегацияси билан қўшма учрашуви бўлиб ўтди.

Таъкидлаш жоизки, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан кўп йиллардан буён украиналик ишлаб чиқарувчилар билан фаол ҳамкорлик йўлга қўйилган. Икки давлат ўртасида бу борада 15 дан ортиқ шартномалар имзоланган, уларнинг бир қисми ҳозирда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ишлаб чиқариш объектларида муваффақиятли ишламоқда.

Украиналик ишбилармонлар делегацияси таркибидан “УКРТРУБОИЗОЛ», “МЕГАНОМ УКРАИНА”, “Буровая компания – Горизонт”, “НОРДИК-СТРОЙ”, “Карпатская энергия” масъулияти чекланган жамиятларнинг вакиллари жой олган.

Учрашувда нефт ва газ иншоотларини қуриш ва лойиҳалаш соҳаларида, геологик қидирув, сейсмик ишлар, қайта ишлаш ва қудуқларни бурғилаш, шунингдек, газ конларини ўзлаштириш борасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, хорижий томон вакиллари разведка, геофизик тадқиқотларнинг турли усуллари ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик ўрнатишга қизиқиш билдиришди.

Музокаралар натижасида Ўзбекистон томони украиналик компанияларни “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Ўзтрансгаз” АЖ ва Давлат геология қўмитаси расмий веб -сайтларида доимий равишда эълон қилиб бориладиган тендерларда қатнашишга таклиф қилишди.

Учрашув якунида томонлар нефт ва газ соҳасида Украина компаниялари билан ҳамкорликни янада кенгайтириш борасидаги келишувларга эришишди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|