“Ўзбекнефтгаз”: Геология-қидирув ишлари натижасида Андижонда юра даври ётқизиқларида саноат аҳамиятидаги газ қатлами аниқланди (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан углеводород хомашёси базасини тўлдириш ва қайта тиклаш дастури доирасида геология-қидирув ишлари Водий нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ҳудудида ҳам жадал олиб борилмоқда.

Жумладан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Водий НГҚЧБ фаолияти ҳудудидаги “Чақар” конидаги 4-сонли излов қудуқда олиб борилган бурғилаш ишлари ҳам ўз натижасини берди.

2020 йил 10 октябрдан бошлаш қудуқда 2400 метр лойиҳавий чуқурликдан 2143 метр чуқурликгача лойиҳавий юра даври ётқизиқлари бўрғиланди.

Юра ётқизиқларининг нефтгазлилик истиқболини аниқлаш мақсадида 2021 йил 3 апрель куни 2143–2106 метр чуқурликда, очиқ стволда синаш ишларини ўтказиш натижасида саноат аҳамиятидаги табиий газ оқими олинди.

Ҳозирги вақтда 4-сонли қудуқда маҳсулдор қатламнинг босими, ҳарорати ва кон-геологик параметрларини аниқлаш ҳамда унинг саноат миқёсида ишлаб чиқариш қувватларини баҳолаш мақсадида, геологик-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.

“Чақар” кони табиий газ захираларига эга бўлган янги қатламларнинг аниқланиши “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислари учун геология-қидирув ишлари борасидаги янги йўналишларни очиб бериши билан бир қаторда, Фарғона ҳудуди бўйича табиий газ ва газ конденсати захираларини ўстиришга ҳамда газ қазиб чиқариш ҳажмларини оширишга замин яратади.

2021 йилга мўлжалланган геология-қидирув ишлари Дастури доирасида “Чақар” конида аниқланган маҳсулдор қатламни ўрганиш мақсадида навбатдаги 5-сонли қидирув қудуғида бурғилаш ишлари олиб борилади.

Маълумот учун: “Чақар” кони Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида Учтепа нефть газ конденсат кони ва Ходжаобод ер ости газ сақлаш омбори яқинида жойлашган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|