“Ўзбекнефтгаз”: “Чинобод нефть базаси”да халқаро менежмент стандартлари жорий этилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг топшириғига асосан, корхонанинг бошқариш тизимини такомиллаштириш, ишчи-ходимларнинг соғлиғини сақлаш ва меҳнат хавфсизлигини, атроф-муҳитнинг экологик ҳолатини тизимли бошқаришда ҳозирги давр талабига мос келишини таъминлаш учун “Чинобод нефть базаси” МЧЖда ISO 9001, ISO 45001 ва ISO 14001 халқаро стандартлари жорий этилди.

“Чинобод нефть базаси” ва “ASIA REGISTER” консалтинг фирмаси ҳамкорлигида корхона норматив ва меъёрий ҳужжатлар, ҳисоботлар асосида амалий тадбирлар орқали халқаро сертификатлашга тайёрланди. 15 нафар муҳандис-техник ходимларимиз ISO 9001, ISO 45001 ва ISO 14001 халқаро менежмент стандартлари бўйича ўқитилди ва билим сертификатларини олишди.

Корхонанинг халқаро стандартларга мувофиқлиги бўйича “NIKA CERTIFICATION” аудиторлик корхонаси томонидан тўпланган материаллар халқаро майдонда эътироф этилган Словакия Республикасининг “АSTRAIA certifiсation” халқаро сертификатлаш органига тақдим этилди ва Халқаро сертификатлаш органининг ижобий хулосасига асосан, ISO 9001, ISO 45001 ва ISO 14001 мувофиқлик сертификатлари топширилди.

ISO 9001 “Сифат менежменти тизими” бўйича нефть базасида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

– 2020 йилнинг 9 ойи давомида истеъмолчиларнинг талабини тўла қондириш бўйича 18 та сўровнома таҳлил қилинди; – нефть маҳсулотини темир йўл вагонларидан тушириш технологиясини такомиллаштириш орқали электр энергеясини 30% га тежашга эришилди; – ишлаб чиқариш технологиясини яхшилаш ва юқори сифатли автобензин ишлатилиши туфайли ишлаб чиқариш чиқиндилари камайди; – таснифлагич бўйича ходимларнинг янги лавозим йўриқномалари, иш юритиш қўлланмалари ишлаб чиқилди; – интеграциялашган бошқарув тизимини (ИБТ) стратегик режалаштириш ва бошқариш жараёни, корхонада “Нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ва тарқатиш жараёни” қайта кўриб чиқилди.

ISO 45001 “Соғлиқни сақлаш ва меҳнат хавфсизлигини бошқариш тизими” бўйича эса қуйидаги ишлар амалга оширилди:

– соғлиқни сақлаш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш бўйича электр ускуна ва жиҳозларни электр хавфсизлиги бўйича ўз вақтида профилактик текшируви олиб борилди (қўлқоплар, гиламчалар, деэлектрик этиклар ва бошқалар); – жорий йилда бахтсиз ҳодисалар рўй бермади; – муҳандис-техник ва ишчи-ходимлар ўз вақтида ёзги ва қишки махсус кийим, оёқ кийими ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланди; – 2020 йил март ойидан бери корхона ва унинг тасарруфидаги объектларга COVID-19 пандемияга қарши чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди, ишчи-ходимларга антисептик, ҳимоя қўлқоп ва бир маротабалик ҳимоя ниқоб воситалари тарқатилмоқда;

ISO 14001 “Атроф муҳитни бошқариш тизими” бўйича қуйидаги ишлар бажарилди:

– атроф муҳитни бошқариш тизими, улардан фойдаланиш бўйича талаблар ва кўрсатмаларга кўра, экологик жиҳатлар, соғлиқ учун хавфлар, экологик жиҳатларни аниқлаш тартиби ишлаб чиқилди; – экологик аспектлар, экологик жараёндаги хавфларни идентификациялаш ишлари бажарилди; – нефть маҳсулотлари сиғимларда парланишини, табиий йўқотишини камайтириш учун чора-тадбирлар ишлаб чиқилди, сиғимларни 95% ҳажмгача тўлдириш, ускуна ва жиҳозларнинг герметиклигини таъминлаш, профилактика ишлари орқали атмосферага автобензин парларининг чиқиши камайтирилди.

Корхонанинг 15 нафар муҳандис-техник ходимларини ISO 9001, ISO 45001 ва ISO 14001 халқаро менежмент стандартлари бўйича ўқитиш ишлари режалаштирилган.

“Чинобод нефть базаси” Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўлимининг маълум қилишича, ҳозирги кунда корхонани ривожлантириш, илғор технологияларни, халқаро менежмент стандартларини тадбиқ этиш соҳасида фаол ишлар олиб борилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|linkedin.com|