“Ўзбекнефтгаз”: Чиноз нефтни қайта ишлаш заводида ҳам куз-қиш мавсумига жадал тайёргарлик кўрилмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг топшириғига асосан, Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи томонидан бўлим ва цехлардаги ишлаб чиқариш, транспорт ва энергетика инфратузилмаси объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Мутахассислар томонидан технологик жиҳозлар ва насосхоналарда профилактик таъмирлаш ишлари олиб борилди. Сиғимлар, автотранспорт воситаларига ёқилғи қуйиш эстакадасининг ускуна ва жиҳозлари техник тафтишдан ўтказилди. Нефть маҳсулотларини темир йўл орқали қуйиш қурилмаларининг техник ҳолатлари ўрганиб чиқилиб, талаб даражасига мослаштирилди.

Бундан ташқари, ҳарорат пасайишини ҳисобга олган ҳолда, қулфлаш арматурасидаги сальниклар, насос қурилмалари ва нефть маҳсулотларини тўкиш ҳамда қуйиш мосламаларининг зичлиги таъминланди.

Тозалаш иншоотлари, канализация, дренаж ва сув билан таъминлаш тармоқларида аниқланган камчиликлар бартараф қилинди.
Ишчи ва ходимлар мавсум учун махсус кийим-бош ҳамда пойафзаллар билан таъминланмоқда.

Ёнғин ўчириш техникаларининг жанговар шайлигини таъминлаш мақсадида, бирламчи, автоматик ёнғин ўчириш ва ёнғиндан дарак бериш тизимлари, сиғимларни сув билан совитиш қурилмалари, сув таъминоти манбалари техник кўрикдан ўтказилди. Яроқсиз деб топилган ускуналар янгисига алмаштирилди, таъмирталаблари таъмирланди.

Корхона балансидаги турар жой, бино ва иншоотлар техник талаблар меъёрларига мувофиқлаштирилди.

Мавсумда қозонларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида, эҳтиёж учун керакли миқдорда қаттиқ ва суюқ ёқилғи билан таъминланди ҳамда 6 тонна техник туз захираси яратилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|