“Ўзбекнефтгаз”: Қайта ишлаш мақсадида 3447 тонна саноат чиқиндиларини иккиламчи фойдаланиш мақсадида сотилди

Бош саҳифа Русский

Дунё бўйлаб атроф-муҳит муҳофазаси меъёрлари тобора кучайиб бораётганлиги сабабли саноат чиқиндиларини утилизацияси муаммоси долзарб бўлиб бормоқда. Ушбу муаммони ҳал қилиш самарали усуллари бу чиқиндиларни қайта ишлаш натижасида турли хил хўжалик соҳалари учун зарур бўлган функционал хусусиятларга эга хомашё сифатида фойдаланиб (иккиламчи мақсадларда фойдаланиш) тегишли маҳсулотларни олишдир.

Чиқиндиларни ёқиб юбориш ёки чиқиндихоналарда жойлаштириш атроф-муҳитнинг ифлосланиш муаммосини тулиқ ҳал қила олмаганлиги сабабли, яратилган экологик самарадорлик концепциясига асосан чиқиндиларни иккиламчи мақсадларда қайта ишлаш бир вақтнинг ўзида икки томонлама ҳам атроф-муҳит учун, ҳам иқтисодий самарани беради.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, ишлаб чиқариш чиқиндиларининг салбий таъсирини камайтириш, шунингдек, 2020 йил жорий даври учун компенсация тўловларини камайтириш мақсадида “Муборак” газни қайта ишлаш заводи, Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ва “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводи томонидан шартномалар асосида 2199 тонна саноат чиқиндиларини 543,3 миллион сўм миқдорида турли хил қурилиш ва хўжалик маҳсулотлар ишлаб чиқаришда хомашё сифатида иккиламчи мақсадларда фойдаланишга топширилди.

Иқтисодий фойдадан ташқари чиқиндихоналарда бир неча йил давомида сақланиб турган чиқиндиларнинг атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатишнинг олди олинди ва 2020 йилнинг жорий даврида ишлаб чиқариш чиқиндиларини жойлаштирганлиги учун компенсация тўловлари 2019 йилнинг шу даврга нисбатан 12,96 миллион сўмга камайтирилди.

Шунингдек, “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ ҳам ушбу йўналишдаги ишлар самарали йўлга қўйилган бўлиб, ҳисобот даврида 1248 тонна жами 4912,753 миллион сўм миқдорда ишлаб чиқариш чиқиндилари шартнома асосида қайта фойдаланиш учун етказиб берилди.

Шу муносабат билан, ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган саноат чиқиндиларини утилизацияси бу иқтисодий зарарли йўналиш эмас балки қўшимча маҳсулот ишлаб чиқариш учун қиммат хомашё ва ёрдамчи моддалар сифатида ҳам кўриб чиқилиши мумкин.

“Ўзбекнефтгаз” АЖда ушбу йўналишдаги ишлар давом етмоқда, шунингдек, бошқа турдаги ишлаб чиқариш чиқиндиларини иккиламчи фойдаланишга сотиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|