“Ўзбекнефтгаз”: 2020 йилда ҳосил бўлган чиқиндилар миқдори белгиланган меъёрга нисбатан 30,1 минг тонна кам чиқарилган

Бош саҳифа Русский

2020 йилда атмосфера ҳавосига ташланадиган ташламалар миқдори белгиланган меъёрга нисбатан 21,2 минг тонна ва 2019 йилга нисбатан 17,1 минг тоннага кам ташланган.

Оқова сувлар ташланмалари миқдори белгиланган меъёрга нисбатан 2 346 куб метр кам ташланган.

2020 йилнинг ҳисобот даврида ҳосил бўлган чиқиндилар миқдори белгиланган меъёрга нисбатан 30,1 минг тонна кам чиқарилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги бошқарма ва корхоналарда атмосферага ва оқова сувлар билан ташланадиган ифлослантирувчи моддалар ҳамда чиқиндиларнинг бирламчи ҳисоби доимий олиб борилмоқда.

2020 йилда 230,19 гектар бузилган ерлар рекультивация қилинди. Жумладан, 2777 тонна саноат чиқиндиси қайта ишланди, 24 295 дона ишлатилган люминесцент лампалар демеркуризацияга топширилди, 9 060,86 куб метр маиший чиқиндилар утилизация қилинди. Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш – 38 297 дона манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни” асосан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги бошқарма ва корхоналарда жами ҳисобланган компенсация тўловлари 1406,29 млн сўмни ташкил этди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|