“Ўзбекнефтаз” АЖ: Табиий газ қазиб чиқариш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида, “Чўлқувар” конида Газни дастлабки тайёрлаш қурилмаси қурилмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, қазиб олинган табиий газни тайёрлаш ва қайта ишлаш ҳамда сифат кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида, соҳада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг кунлик табиий газ қазиб чиқариш кўрсаткичларини яхшилаш ва газ конденсати ажратиб олишни кўпайтириш мақсадида, бошқармага қарашли “Чўлқувар” конида Газни дастлабки тайёрлаш қурилмасини қуришга қарор қилинди.

Маълумот учун шуни таъкидлаш мумкинки, “Чўлқувар” конида жорий йил ҳолати бўйича умумий қудуқлар фонди 25 тани ташкил қилиб, улардан бугунги кунга қадар 8,2 млрд куб метр табиий газ ва 600,0 минг тонна газ конденсати қазиб олинган.

Айни пайтда “Чўлқувар” ва “Гирсан” конларидаги қудуқлардан қазиб олинаётган табиий газ таркибидан қатлам сувлари, конденсат ва механик аралашмаларни ажратиб олиш ва бу орқали кейинги қурилмаларга дастлабки тайёрланган табиий газни етказиб беришни йўлга қўйиш мақсадида, конда табиий Газни дастлабки тайёрлаш қурилмасининг қурилиш ишлари бошлаб юборилди.

Ушбу қурилманинг барпо этилиши “Чўлқувар-Култак” ва “Гирсан-Култак” табиий газ қувурларида қатлам сувлари йиғилиши натижасида гидравлик қаршилик, сиқилиш, коррозияга учраш ҳолатларини бартараф этишга ҳам хизмат қилади.

Қурилиш-монтаж ишлари “Муборакнефтгазмонтаж” АЖ томонидан амалга оширилади. Газни дастлабки тайёрлаш қурилмаси учун сарфланадиган пул маблағларини тежаш мақсадида, зарурий аппарат ва ускуналар “Ўзбекнефтгаз” АЖ ички имкониятидан фойдаланган ҳолда танланиб, қурилиш майдонига келтирилди.

Қурилманинг ишга туширилиши ҳисобига кондаги қазиб чиқариш режа кўрсаткичлари пасайишининг олди олинади. Табиий газни дастлабки тайёрлаш ва қувурлардан ўтказишнинг яхшиланиши ҳисобига кунлик қазиб олинаётган газ миқдорининг ортишига эришилади.

Бундан ташқари, яқин келажакда “Чўлқувар” ва “Гирсан” конларидаги табиий газ хомашёси қолдиқ захираларини самарали қазиб олиш мақсадида, конларда винтли компрессор станциясини қуриш ишлари ҳам режалаштирилмоқда. Бу орқали йиллик қўшимча 300,0 млн куб метр табиий газ қазиб олишга эришилади. Ҳозирги кунда ушбу масалада хорижий ишлаб чиқарувчи компаниялар билан музокаралар олиб борилмоқда.

Маълумот учун: Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Чўлқувар” кони Қашқадарё вилояти, Миришкор тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 2010 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|