“Ўзбекнефтгаз”: Қашқадарёдаги “Чўлқувар” конида Газни дастлабки тайёрлаш қурилмаси қуриб ишга туширилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан конлардаги углеводородлар қазиб чиқариш ҳажмини ошириш ва газ қувурларидаги гидравлик қаршиликларни бартараф этиш борасида қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.

Хусусан, Муборак нефть ва газни қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Чўлқувар” конида Газни дастлабки тайёрлаш қурилмаси қурилиб ишга туширилди. Янги барпо этилган ушбу қурилма кондаги қудуқлардан қазиб олинаётган табиий газ таркибидан қатлам суюқликларни ажратиб, сифатли газни қайта ишлаш учун “Муборак” газни қайта ишлаш заводига етказиб бериш ҳамда газ узатиш тизимининг барқарор ишлашини таъминлашга хизмат қилади.

Лойиҳани амалга оширишдаги сарф-ҳаражатларни қисқартириш мақсадида, зарурий ускуна ва жиҳозлар келтириб ўрнатишда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги бошқарма ва заводларнинг ички имкониятларидан фойдаланилди.

Қурилиш-монтаж ишлари “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг таъмирлаш бўлими томонидан амалга оширилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамда бошқарманинг малакали мутахассислари ва ишчи-ходимларининг самарали меҳнати туфайли “Чўлқувар” конида газни дастлабки тайёрлаш қурилмаси қисқа муддатда қурилиб, 2021 йил 27 январь куни фойдаланишга топширилди.

Газни дастлабки тайёрлаш қурилмасининг ишга туширилиши натижасида, “Чўлқувар”, “Гирсан” конлари гуруҳи қудуқларидан қазиб олинаётган табиий газ ҳажми кунлик 150 минг куб метрга оширилишига эришилди.

Маълумот учун: “Чўлқувар” кони Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида жойлашган бўлиб, 2010 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|