“Ўзбекнефтгаз”: Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини олдини олиш мақсадида чора-тадбирлар давом эттирилмоқда

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–5969-сон Фармонига мувофиқ, республика иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолисига ёқилғи-энергетика маҳсулотларини барқарор етказиб бериш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан нефть ва газ қазиб чиқариш ва қайта ишлаш корхоналарида ишлаб чиқаришнинг узлуксиз ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилган.

Хусусан, ходимларни ижтимоий ҳимоялаш мақсадида, карантин даврида коронавирусга чалинган ва унга гумонланувчи ҳамда пневмония хасталиги билан касалланганларни ва уларнинг яқин қариндошларини Жамият ҳисобидан даволаниши йўлга қўйилган.

Ходим коронавирус билан касалланиши оқибатида вафот этганда, унинг оиласига йигирма миллион сўм миқдорида пул маблағи берилади ва касалликнинг енгил шакли бўлганда, уй шароитида даволаниши ташкил этилмоқда.

Ўзбекистонда коронавирус пандемияси туфайли карантин эълон қилингандан буён корхона ва бошқармалардаги ҳар бир объект дезинфекция қилиш воситалари билан таъминланиб, биноларнинг барча хоналари дезинфекция қилиниши йўлга қўйилган.

Ҳозирги кунда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги бошқарма, ташкилот ва корхонада ходимлар сони 40 195 нафарни ҳамда қўшма корхоналар билан биргаликда жами 49 450 нафарни ташкил этмоқда.

Шундан, пандемия даврида тизим бўйича ишдаги ходимлар сони 32 749 нафарни, даволаниш ва меҳнат таътилига чиққанлар 6 589 нафарни ташкил қилмоқда.

18–22 январь кунлари бошқарма ва корхоналар 78 488 дона тиббий ниқоб, 16 718 минг жуфт тиббий қўлқоп, 7 124 дона антисептик воситалар, 3 334 дона хўжалик совуни ва бошқа турдаги ҳимоя воситалари билан таъминланди.

Ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, бошқарма ва корхоналардаги ишчи ходимлар COVID-19 га қарши бепул асосда тест топшириши давом эттирилмоқда. Жорий йилнинг бошидан шу кунга қадар жами 2 171 нафар ходимдан тест олинган ва натижаларга кўра, 1 нафар ходимда хасталик аниқланган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|