“Ўзбекнефтгаз”: Коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида карантин қоидалари кучайтирилади

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди ва унда карантин қоидалари муҳокама қилинди.

Шундан сўнг, Республика махсус комиссияси томонидан карантин тартибини кучайтириш бўйича қатор чоралар эълон қилинди.

Жумладан;

Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати, тиббий ниқоб тақиш, ижтимоий масофа сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиниши ҳамда жамоат жойларида антисептик воситалардан фойдаланиш талабларига амал қилиниши устидан қатъий назорат олиб боради. Талаблар бузилган тақдирда, кескин чоралар кўрилади.

Тошкент шаҳри ва ҳудудлардаги барча ташкилотлар, йирик савдо мажмуалари, супермаркетлар, кўнгилочар марказларга киришда тана ҳароратини текшириш ва антисептик воситаларни қўллаш талаблари кучайтирилади.

Темир йўл вокзаллари ва аэропортларда карантин чораларига риоя қилиниши бўйича назорат янада кучайтирилади.

Боғча ва мактабларда касалланиш ҳолати аниқланган тақдирда, уларнинг фаолияти зудлик билан тўхтатилади ҳамда 2 ҳафтага карантинга олинади. Ушбу вақт мобайнида улар онлайн тартибида фаолият юритади.

Рамазон ойида таровеҳ намозларини очиқ ҳудудларда адо этиш, ифторликларни имкон қадар оила даврасида ёки иштирокчилар сони чекланган ҳолатда ўтказиш зарурлиги белгиланди.

Умумий овқатланиш муассасаларида ўринлар 50 фоизгача чекланади, лекин 100 кишидан ошмаслиги назорат қилинади. Автобусларда ўриндиқлар 50 фоизгача чекланади, автобуслар сони кўпайтирилади.

1 майдан бошлаб концерт томоша дастурларини ёпиқ маданият саройларида ўтказиш тўхтатилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|