“Ўзбекнефтгаз”: Газни цеолит ёрдамида олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмасининг I–V блоклари модернизация қилинмоқда

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республика Президентининг 2016 йил 23 декабрдаги ПҚ–2697-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан тизимдаги корхоналарда барқарор ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва маҳсулот сифат кўрсаткичларни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш ишлари жадал суратларда амалга оширилмоқда.

Хусусан, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бош иншоотида жойлашган Газни цеолит ёрдамида олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмаси I-V-блокларини модернизация қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Газни цеолит ёрдамида олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмаси модернизация қилиш ишчи лойиҳаси ҳужжатлари “O‘ZLITINEFTGAZ” АЖ томонидан ишлаб чиқилди.

Лойиҳанинг асосий мақсади қайта ишланаётган табиий газ сифат кўрсаткичларини “ОʻzDSt–948:2016” стандарт талаблари мослаштириш ва қурилмаларнинг газни қайта ишлаш қувватларини ошириш учун моддий-маънавий жиҳатдан эскирган аппаратлар, қувур арматуралари ҳамда жараёнларни автоматик бошқарув тизимини модернизация қилишдан иборат.

Айни пайтда ускуналар тендер савдо танловлари асосида босқичма-босқич тайёрлаб етказиб берилди. 96 дона юқори ҳароратга чидамли шарли кранлар Чехиянинг “Global Industrial Solutions” компанияси томонидан келтирилди.

Бугунги кунда қурилманинг III-блокига 40 дона шарли кранлар қурилиш-монтаж ишлари якунланиб ишга қўшилди. Шунингдек, 14 та шарли кранларни V-блокга монтаж қилиш учун ишлар олиб борилмоқда.

Лойиҳа доирасида қурилиш-монтаж ишлари бугунги кунда бош пудратчи “Муборакнефтгазмонтаж” АЖ томонидан амалга оширилмоқда.

Технологик қурилмани модернизация қилиш натижасида йилига 4,0 млрд куб метр табиий газни газни цеолит ёрдамида олтингугуртдан тозалашга эришилади.

Қурилманинг тўла қувватда ишлаши эса қайта ишланаётган табиий газ ҳажмларининг қисқаришининг олдини олади.

Маълумот учун: Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 1980 йилда ишга туширилган. Газни цеолит ёрдамида олтингугуртдан тозалаш цехи III-блоги 1987 йилда ишга туширилган бўлиб, табиий газни олтингугурт бирикмаларидан тозалашга мўлжалланган. У Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси, “Гиссарнефтгаз” қўшма корхонаси, “ЛУКОЙЛ Ўзбекистон Оперейтинг Компания” МЧЖга қарашли газ конлардан қазиб олинадиган йиллик 4,0 млрд куб метр табиий газини қабул қилиш лойиҳавий қувватига эга.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|