“Ўзбекнефтгаз”: Тизимда фаолият юритаётган ишчи-ходимлар ўртасида шахмат турнири ўтказилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 14 январдаги “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4954-сонли қарори ижросини таъминлаш учун “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшриғига асосан шахмат турнири ташкиллаштирилди.

“Ўзбекнефтаз” АЖ Бирлашган касаба уюшмаси, Персонални бошқариш департаменти персонал билан ишлаш бўлими соғлом турмуш тарзи ва оммавий спортни ривожлантириш гуруҳи томонидан Тошкент шаҳридаги Халқаро шахмат академиясида уюштирилган мусобақада тизимдаги корхоналардан саралаб олинган 100га яқин ходимлар куч синашишди.

Мусобақа Халқаро шахмат федерациясининг амалдаги қоидалари асосида ташкил этилди ва рапид йўналишида 2 гуруҳда яъни аёллар ҳамда эркаклар ўртасида ташкил этилди.

Ҳар бир мусобақа 7 турда швецарча тизимда бўлиб ўтди. Иштирокчиларга ўйин охирига қадар 10 дақиқа вақт берилди, биринчи юришдан бошлаб ҳар юришга 2 сониядан вақт қўшиб борилди.

Кескин курашларга бой бўлган учрашувлар натижасига кўра, ғолиблар тўплаган очколари сонига қараб аниқланди.

Эркаклар ўртасидаги беллашувларда ақл гимнастикасида кучли эканлигини амалда исботлаган “Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” корхонаси ходими Алишер Ражабов 1-ўринни қўлга киритди.

“Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” вакили Шавкатжон Тиллаев 2-ўринни эгаллаган бўлса, “Шўртан газ кимё мажмуаси” жамоаси аъзоси Искандар Кенжаев фахрли 3-ўринни қўлга киритди.

Аёллар ўртасидаги беллашувлар ҳам анча муросасиз тарзда ўтди ва рақибаларига имконият қолдирмаган “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” жамоаси аъзоси Лайло Ҳасанова 1-ўринга сазовор бўлди.

“Гулистон нефть базаси” ходимаси Гулноза Очилова эса 2-ўринни, “Шўртан газ кимё мажмуаси” вакиласи Хуршида Қўзиева 3-ўринни эгаллади.

Мусобақада 1-, 2-, 3-ўринни эгаллаган спортчилар “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланадилар. Шунингдек, “Энг яхши натижа кўрсатган фахрий”, “Энг яхши ўйин кўрсатган ходим” номинациялари ғолиблари ҳам аниқланиб мукофотланишди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|