“Ўзбекнефтгаз”: Бухорода қайта таъмирланган қудуқдан табиий газ ва газ конденсати олинмоқда (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари эса қайта таъмирланиб ишга қўшилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Жанубий Кемачи” конидаги 120-сонли қудуқда олиб борилган капитал таъмирлаш ишлари ҳам муваффақиятли якунланди.

Ушбу қудуқда қўшимча насос комрессор қувурларини тушириш ва мустаҳкамлаш ишлари олиб борилди. Шундан сўнг 68 минг кунлик газ куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 1,9 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Капитал таьмирлаш ишлари “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ мутахассислари томонидан амалга оширилди.

Маълумот учун: “Жанубий Кемачи” газ конденсат кони Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманида жойлашган бўлиб, 1979 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|