“Ўзбекнефтгаз”: Нефть ва газ объектларидаги автомобил ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидалари бўйича билимлари синовдан ўтказилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан жамият тасарруфидаги бошқарма ва корхоналарда ёқилғи-мойлаш маҳсулотларидан оқилона фойдаланиш, автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати ва уларни мақсадли ва самарали ишлатиш ҳолати ҳамда ҳайдовчиларнинг малакасини ошириш бўйича қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Ушбу чора-тадбирлар доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Транспорт ва махсус техника департаменти мутахассислари томонидан октябр ойида Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидалари ва ҳаракат хавфсизлиги бўйича билимлари синовдан ўтказилди.

Ҳайдовчилар учун ташкил этилган мазкур синов жараёни икки босқичдан иборат бўлиб, дастлаб улардан шаблон олинди. Сўнггира оғзаки суҳбатдан ўтказилди. Синов натижалари бўйича йиғилиш баённомаси тузилди. Синовдан ўтмаган ҳайдовчилардан 15 кундан сўнг такрорий имтиҳон олинади.

Ҳайдовчилар берилган иккинчи имкониятдан ҳам фойдалана олмай, синовларда паст натижани кўрсатишса, ишчи гуруҳ томонидан уларга нисбатан тегишли хулосалар чиқарилади ва чоралар кўрилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|