“Ўзбекнефтгаз”: Газли газни қайта ишлаш заводида ичимлик суви ишлаб чиқариш қурилмаси ишга туширилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалар ва қайта ишлаш заводларида меҳнат қилаётган ишчи-ходимларига қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида объектлардаги муаммолар ўрганилиб, улар босқичма-босқич бартараф этилмоқда.

Хусусан, Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаменти томонидан Газли газни қайта ишлаш заводида ишчи ходимларини ичимлик сув билан таъминлашдаги муоммолар ўрганиб чиқилди. Ичимлик суви билан боғлиқ муаммони бартараф қилиш мақсадида Ичимлик суви тайёрлаш қурилмаларини ишлаб чиқарувчи корхоналари билан музокаралар олиб борилди.

Заводга етказиб берилаётган техник сувдан сифатли ичимлик суви тайёрлаш қурилмасини харид қилиш бўйича техник топшириқ ишлаб чиқилди.

“EKO QO‘MPANI” хусусий фирмаси билан “Тескари осмосли сув тозалаш қурилмаси” етказиб бериш бўйича Газли газни қайта ишлаш заводи билан шартнома имзоланди.

Ҳозирги даврда тескари осмос системалари, сув тозалаш ускуналари бозорида кенг тарқалмокда. Тескари осмос системалари маиший хўжалик ва ичимлик сувларни тозалаш учун мўлжалланган бўлиб, ер ости, шўр сувларни чуқур тозалаб, 90-99 фоизгача ичида бўлган моддалардан фильтрлайди.

Ҳозирда Газли газни қайта ишлаш заводи ва “EKO QO’MPANI” хусусий фирмаси мутахассислари билан биргаликда “Тескари осмосли сув тозалаш қурилмаси” ўрнатилди ва ишга туширилди.

Ушбу сув тозалаш қурилмаси соатига 500 литр ичимлик сувини қайта тайёрлаб, ишчи ходимларга етказиб беришга хизмат қилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|