“Ўзбекнефтгаз”: Нефть ва газ маҳсулотларни биржа савдоларида сотиш орқали экспорт ҳажми ортиб, иқтисодий унумдорликка эришилмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

Биржалар иқтисодий ўсишнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади. Чунки маҳсулотларни биржа орқали сотиш жараёнида тадбиркорлар ҳеч қандай тўсиқларсиз зарур товар ресурсларини харид қилиш имкониятига эга бўладилар. Иккинчи томондан эса, сотувчи корхоналар биржада ўтказиладиган аукционлар ҳисобига қўшимча даромад олишлари мумкин.

Маҳсулотларни очиқ биржа савдолари орқали сотишнинг яна бир энг муҳим афзаллик томони шундан иборатки, турли коррупцион ҳолатлар олди олинади, чунки маҳсулотларни биржа орқали сотилганда инсон омили мавжуд бўлмайди ва савдолар электрон тарзда автоматлаштирилган ҳолатда бўлади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан акциядорлик жамиятида ҳам товарларни сотиш жараёнларига бозор механизмларини жорий этиш мақсадида биржа тизимидан фойдаланиш кенг йўлга қўйилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ўз маҳсулотларини сотишда биржа тизимидан фойдаланишни бошлагандан кейин жамиятнинг иқтисодий унумдорлиги ижобий томонга ўзгарди. Мисол тариқасида жамият томонидан ишлаб чиқариладиган олтингугурт маҳсулотини экспортини келтириш мумкин.

Ушбу маҳсулотнинг 1 тоннаси 2020 йилда экспортга тўғридан-тўғри шартномалар асосида ўртача 6 АҚШ доллардан сотилган, ички бозордаги нархи эса 34800 сўмни ташкил қилган.

2021 йилда Бошқарув раисининг ташаббуси билан ушбу маҳсулотни биржа савдолари орқали сотиш йўлга қўйилгач, ҳозирги кундаги нархи “DAP ст.Хожадавлет” шартлари асосида 1 тоннаси ўртача 23,42 АҚШ долларига, “DAP ст. Каракалпакстан эксп.” шартлари асосида 1 тоннаси ўртача 29,42 АҚШ долларига, “DAP ст. Хайратон” шартлари асосида 1 тоннаси ўртача 36,1 АҚШ долларига ва гранулали олтингугуртнинг нархи “DAP ст.Хожадавлет” шартлари асосида 1 тоннаси ўртача 35,62 АҚШ долларига кўтарилган.

Яъни кукунсимон олтингугуртнинг биржадаги нархи тўғридан-тўғри шартонма орқали сотилган нархга нисбатан 332%га, гранулали олтингугуртнинг нархи эса 594%га ошган. Бугунги кунда ички бозорда биржа савдолари орқали сотилган олтингугуртнинг нархи “FCA cт.Серный” завод шартлари асосида 1 тоннаси ўртача 398 минг сўмга кўтарилган ва бу тўғридан-тўғри шартонма орқали сотилган нархга нисбатан 1150%га ошган.

Жорий йил 1 сентябрь ҳолатига кўра “Ўзбекнефтгаз” АЖ корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган бошқа турдаги маҳсулотларнинг биржа савдолари орқали ички ва ташқи бозорга сотилишида ва шартномалар тузилишида ҳам қуйидаги ижобий ҳолатни кузатиш мумкин:

• 2021 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, биржа савдолари орқали 333,8 минг тонна (5,5 млн доллар) олтингугурт маҳсулоти, 3,9 минг тонна (4,5 млн доллар) полиэтилен маҳсулоти экспортга чиқарилди.

• 2021 йил 1 сентябрь ҳолатига ички бозорга биржа савдолари орқали 216,3 минг тонна (41 млрд сўм) олтингугурт маҳсулоти ва 20,05 минг тонна (95 млрд сўм) суюлтирилган газ маҳсулоти сотилди.

• 2021 йил 1 сентябрь ҳолатига ички бозорга 2806 та биржа шартномаси (247,2 млрд.сўм) ва экспортга 123 та биржа шартномаси (10 млн доллар) тузилди.

Хулоса қилиб айтганда “Ўзбекнефтгаз” АЖда очиқ биржа савдолари орқали сотиладиган товарларнинг рўйхати кенгайтирилди. Соғлом рақобат натижасида реал бозор шароитларини ҳисобга олган ҳолда, маҳсулотларга нарх белгилашнинг замонавий механизми жорий этилди. Илғор ахборот технологияларини тадбиқ этиш орқали жамият иқтисодий самарадорлигини оширишда катта ижобий натижаларга эришилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|