“Ўзбекнефтгаз”: Қорақалпоқ давлат университети, Бухоро муҳандислик-технология институти ҳамда Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтлари билан ўзаро ҳамкорлик Меморандумлари имзоланди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, Бухоро муҳандислик-технология институти ҳамда Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтлари ўртасида таълим ва ишлаб чиқаришни интеграция қилиш мақсадида имзоланган англашув Меморандумлари ҳам ана шундай тадбирлардан биридир.

Меморандумнинг мақсади – томонлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ўрнатиш орқали назарий ва амалий билимларни уйғунлаштириш, талабаларни ўқитишда таълим сифатини ошириш, келгусида ёшлардан етук мутахассис кадрлар тайёрлашдан иборат.

Ҳамкорлик доирасида нефть ва газ соҳасига тааллуқли барча йўналиш ва мутахассисликларга кадрларни биргаликда тайёрлаш ҳамда соҳада тўпланган тажрибалардан назарий ва амалий билимлар алмашиш орқали мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга кўмаклашишдан иборат.

Шунингдек, талабалар, илмий ишлар олиб бораётган педагогларга амалиётларни ўташ, республика ва хорижий мамлакатларда малака ошириш ҳамда касбий қайта тайёрлашни ташкил этишда кўмаклашилади.

Ишлаб чиқаришни оптималлаштириш ва технологик жараёнларда юзага келадиган илмий-инновацион муаммоларни биргаликда ҳал қилиш учун томонларнинг профессор-ўқитувчи кадрлари, таянч докторант, докторант, ёш олимлар ва тадқиқотчиларни жалб этган ҳолда қўшма тадқиқотлар ва ишлаб чиқариш синовларини биргаликда ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

Келгусида илмий асосланган ишончли ахборотлар асосида илмий мақолалар нашр этилади, олинган илмий натижаларга патент ва фойдали моделлар расмийлаштирилиб, ишлаб чиқариш жараёнларига тадбиқ этилади.

Меморандумлар доирасида мутахассислар алмашинуви, қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаларни амалга ошириш, Республика ва халқаро анжуманлар, симпозиумлар, давра суҳбатлари, танловлар ўтказиб борилади.

Қолаверса, келгусида ишлаб чиқариш корхоналари билан ҳамкорликда қўшма илмий тадқиқот лойиҳалари, қўшма илмий ишланмалар бўйича хўжалик шартномалари тузилади. Ишлаб чиқариш корхоналари ходимларини илмий изланиш (PhD, DSc) тадқиқотларини жалб этган ҳолда қўшма раҳбарликда соҳага оид тадқиқот ўтказиш ҳамда амалий ва инновацион лойиҳалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан эълон қилинадиган давлат грантларида қатнашилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|