“Ўзбекнефтгаз”: Ёшларни нефть ва газ соҳасига йўналтириш мақсадида пойтахтдаги мактабларда давра суҳбатлари ташкил этилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Ҳукуматимиз томонидан юртимизда COVID – 19 коронавирус пандемиясини олдини олиш бўйича қабул қилинган карантин даврида мактаб ўқувчиларини бўш вақтларини мазмунли ва самарали ўтказилишини ташкил этиш мақсадида 2020 йил 31 январда режа-жадвал тасдиқланган эди.

Ушбу жадвалга мувофиқ, пойтахтнинг Шайҳонтохур туманида жойлашган 4 та умумтаълим мактаби “Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбарияти томонидан оталиққа олинди.

Оталиққа олинган мактабларга 2020 йил давомида амалга ошириладиган ташрифларни самарали ташкил этиш учун Жамият Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ва унинг ўринбосарлари томонидан мактаб раҳбарлари билан чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди.

Жорий йилнинг апрель карантинда ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш учун “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан оталиқга олинган 132-, 136-, 180-, 141-сонли умумтаълим мактабларига жами 922 дона бадиий адабиётлар ҳомийлик асосида тарқатилди.

Шунингдек, 2020/2021 йил янги ўқув йили бошланиши муносабати билан
4 та умумтаълим мактаби раҳбариятининг ёзма мурожаатига асосан мактаб фаолиятида зарур бўлган 4 та моноблок, 22 та ноутбук, 4 та рангли ва оддий принтер, 3 та видеопроектор, 6 та электрон доска, 1 та совутгич, 1 та овоз кучайтиргич, 1 та мусиқа маркази аппарати, 4 та термометр ҳамда 400 дона тиббий ниқоб, 180 дона антисептик воситалари “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳисобидан олиб берилди.

Тасдиқланган чора-тадбирлар доирасида соҳа мутахассислари 132-сонли ва 180А-сонли мактабларнинг юқори синф ўқувчилари билан давра суҳбатлари ўтказишди.

Учрашувда мутахассислар ўқувчиларга нефть ва газ конларини қидириш, қудуқларни бурғилаш, қазиб чиқариш, углеводородларни қайта ишлаш тортиб, то истеъмолчиларга етказишгача бўлган барча жараёнлар ҳақида сўзлаб беришди.

Бу касбни эгаллаш учун юртимиздаги мавжуд таълим муассасалари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Бундай учрашувлар мактаб битирувчиларини нефть ва газ соҳасига йўналтиришда муҳим аҳамият касб этади. Зеро, соҳанинг келажакдаги равнақи иқтидорли ёшлар қўлидадир.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|