“Ўзбекнефтгаз”: Деҳқонобод ва Тошқўрғонда геологик қидирув ишлари олиб борилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ “KNOC FERGANA OPERATING COMPANY” хорижий корхонаси билан келишув асосида Жанубий-ғарбий Ҳисор минтақасининг Дехқонобод ва Тошқўрғон инвестиция блокларида геологик-қидирув ишларини олиб бормоқда.

Лойиҳа доирасида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

– 1036,95 пог. мкм эски сейсмик маълумотларни қайта форматлаш ва 802,3 пог. км қайта ишлаш ишлари;

– геологик маълумотларни ўрганиш ҳамда Деҳқонобод ва Тошқўрғон блоклари ва унга туташ худуд материалларини дешифрлаштириш;

– 506,4 пог. мкм сейсмик қидирув ишлари ва унга тегишли бўлган ишлар (атроф-муҳит мониторинги, иш сифатини назорат қилиш) якунланди;

– 506,4 пог. мкм янги сейсмик маълумотлар қайта ишланди, шунингдек, сейсмик маълумотларни қайта ишлаш бўйича ишларнинг сифатини назорат қилиш якунланди.

Шу билан бирга, янги сейсмик маълумотларни талқин қилиш, ҳавзаларни моделлаштириш, аниқланган тузилмаларнинг ресурсларини, геологик хавфларни баҳолаш ва инвестиция блоклари доирасида кейинги қидирув ишлари бўйича тавсиялар тайёрлаш ишлари якунланмоқда.

Ҳозирги вақтда инвесторлар томонидан аниқланган 5 та истиқболли тузилма бўйича таҳлилий ишлар амалга оширилмоқда ва кейинги босқич ишларининг мақсадга мувофиқлилиги ўрганиб чиқилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|