“Ўзбекнефтгаз”: Газлида табиий газни қазиб чиқаришда ва тозаланган газ ҳисобини юритиш тармоқларида таъмирлаш ишлари олиб борилди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш ҳамда табиий газни қайта ишлаш заводларидаги қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида ишга тушириш борасида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси мутахассислари билан келишилган ҳолда “Ўзтрансгаз” АЖ тасарруфидаги Газли магистраль газ қувурлар бошқармасига қарашли қувурларига кириш қисмидаги табиий газни ўлчов қаторида амалга ошириладиган газга ва оловга хавфли ишларни олиб бориш вақтида, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли газ конларида ҳамда Газли газни қайта ишлаш заводидаги технологик қурилмаларда параллел равишда амалга ошириш имкони бўлган ишлар бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Чора-тадбирларга асосан амалга оширилган ишлар белгиланган вақтда сифатли бажарилиши, қурилмаларда таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун махсус техника ва барча моддий-техник ресурслар ва эхтиёт қисмлар тайёр холатга келтирилган бўлиб, қурилмаларни сифатли таъмирлаш натижасида куз-қиш мавсумида тўхтовсиз, барқарор, ишончли ишлашини ва белгиланган режа кўрсаткичлари бажарилишини таъминлашга эришилди.

Газ конлари ва технологик қурилмаларни тўхташ даврида Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли технологик объектларида газга ва оловга хавфли ишларини хафсиз, сифатли ва ўз вақтида амалга оширишда тегишли департаментлар мутахассислари ва бошқарманинг юқори малакали муҳандис техник ходимларидан иборат ишчи гуруҳ жалб қилинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва бошқарма мутахассисларидан иборат гуруҳ томонидан қурилмаларни барқарор ишлаб чиқаришни таъминлаш учун “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан тизимда барқарор ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш ва қайта ишланаётган табиий газ сифат кўрсаткичларини О‘zDSt 948-2016 стандарт талаблари даражасида бўлиши ва қурилмаларнинг газни қайта ишлаш лойиҳавий қувватларида ишлаш учун технологик жараёнларни яхшилаш, ишлаб чиқариш кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш учун ишлар бажарилди.

Маълумот учун: Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси, Бухоро вилояти, Ромитон тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, бошқарма 1973 йилда ташкил қилинган, Учқур табиий газни олтингугурт бирикмалардан тозалаш қурилмалари 1980–2021 йилларда ишга туширилган бўлиб, Газни олтингугуртли бирикмалардан тозалаш қурилмалари юқори олтингугуртли бирикмалардан тозалаш учун мўлжалланган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|