“Ўзбекнефтаз”: “Шимолий Бердақ” конида янги газ қувури ишга туширилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини оширишга ва конлардан газни комплекс тайёрлаш қурилмалари ва қайта ишлаш заводларига узатиш тизимида янги газ қувурларини ишга тушириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасида 2017–2021 йиллларда углеводород хомашёси қазиб олишни кўпайтириш дастури доирасида “Шимолий Бердақ” конида лойиҳа асосида янги қурилаётган 5-сонли газ йиғиш пунктидан “Шарқий Бердақ” газни комплекс тайёрлаш қурилмасигача диаметри Ø325мм ли умумий узунлиги 6,2 км бўлган газ қувури қуриб, ишга туширилди.

Ушбу газ қувури 2017–2021 йилларда Углеводородлар қазиб чиқаришни кўпайтириш Дастури доирасида пудратчи “ERIELL Oilfield Services Middle East DMCC” компанияси томонидан лойиҳа асосида зарур қувур ва қувур арматуралари етказиб берилиб, қурилиш-монтаж ишлари тўлиқ бажарилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, қувур ўрнатиш ишлари “Шимолий Бердақ” конидаги қувурларнинг газ ўтказиш қувватини ошириш, газ босимлари фарқининг камайтириш, яъни гидравлик қаршиликларни олдини олиш мақсадида амалга оширилди. Ҳозирда мавжуд “Шимолий Бердақ” кони 1-сонли газ йиғиш пунктидан “Арслон” газ йиғиш пункти – “Шарқий Бердақ” газни комплекс тайёрлаш қурилмасигача диаметри Ø273мм ли умумий узунлиги 4,7 км бўлган газ қувури орқали узатилаётган, паст босимли қудуқлардан қазиб олинган табиий газни янги қурилган газ қувури билан “Шарқий Бердақ” газни комплекс тозалаш қурилмасига алоҳида узатиш имкони яратилди. Бунинг натижасида эса кунлик табиий газ қазиб чиқариш ҳажми кўпайишига эрилишилди.

Маълумот учун: “Шимолий Бердақ” кони Қорақалпоғистон Республикаси, Мўйноқ тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 2005 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|