"Ўзбекнефтгаз": Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “ДКС-2” сиқув компрессор станциясидаги носозлик бартараф этилди (Фото)

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли "ДКС-2" сиқув компрессор станцияда таъмирлаш ишлари бошқарманинг ички имкониятларидан фойдаланган ҳолда ўтказишга эришилди.

Ушбу сиқув компрессор станциясининг асосий вазифаси "Шўртан" ва "Жанубий Тандирча" конларидан табиий газнинг самарали қазиб олинишига эришиш, шунингдек, паст босимли қудуқлардан келаётган табиий газнинг босимини ошириб, Шўртан Бош иншоотига юборишдан иборатдир.

Бу сиқув компрессор станциясидаги газ ҳайдаш агрегатлари табиий газнинг босимини кўтариб, "ДКС-1" "Bateman"га газ босимини 18 кгс/см2 дан тушириб юбормаслик ишларини бажаради. Шунингдек, шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, уларнинг биттаси тўхтаб қолиши суткасига 6.450 миллион куб метрга яқин табиий газ қазиб олиш ҳажмининг қисқаришига олиб келади.

Шуни ҳисобга олган ҳолда 300-сонли газ ҳайдаш агрегати компрессор қисмидаги носозлик – “уплотненияси”даги емирилишини тезкор равишда бартараф этиш зарур эди.

Ушбу носозликни бартараф этиш учун "ДКС-2" сиқув компрессор станцияси 300-сонли газ ҳайдаш агрегати режа асосида тўхтатилди. Ишлаб чиқарувчи заводнинг таъмирлаш ишларини ўтказиш йўриқномасига асосан "Ўзбекнефтгаз" АЖ ва Шўртан НГҚЧБ муҳандис-механик ходимлари билан биргаликда Компрессорнинг "уплотнения"си (ТГДУ) янгисига алмаштирилиб, агрегат ишга қушиб юборилди.

Таъмирлаш ишларини ўтказиш жараёнида компрессорнинг олди ва орқа қопқоқлари ечилиб, опорний, упорний подшипниклари, "уплотнения"си (ТГДУ) махсус съёмниклар билан чиқариб олинди ва ички қисми тозаланиб, янги уплотнения ўрнатилиб, компрессор қайтадан йиғилди. Ушбу агрегатдаги барча автоматик датчиклар, клапан ва шарли кранлари назорат қилиб чиқилди.

Шунингдек, таъмирлаш жараёнида бир қанча техник жиҳатдан мураккаб бўлган ҳисоблашлар ўтказилиб, созлаш ишлари олиб борилди.

Натижада газ ҳайдаш агрегатларини узлуксиз, бир меъёрда ишлаши таъминланишига ҳамда табиий газ қазиб олиш ҳажмининг қисқаришини олдини олишга эришилди.

Маълумот учун: “ДКС-2” сиқув компрессор станцияси Қашқадарё вилояти Ғузор тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 5 дона газ ҳайдаш агрегатлари мавжуд ва йилига 9 млрд. куб метр табиий газни ҳайдаб бериш қувватига эга.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати

|veb-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|