“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигидаги видеоселектор йиғилишида табиий газ қазиб чиқариш ва суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳолати танқидий муҳокама қилинди

Бош саҳифа Русский

Президент Шавкат Мирзиёев 9 август куни истеъмолчиларни нефть ва газ ресурслари билан барқарор таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди ва ушбу йиғилишда табиий газ қазиб олиш, суюлтирилган газ ишлаб чиқариш бўйича эришилган натижалар танқидий муҳокама қилинди.

Давлат раҳбари томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев олдига табиий газ қазиб чиқарилиши ва суюлтирилган ишлаб чиқарилиши борасида бир қатор топшириқлар берилди.

Ушбу топшириқларни ижросини таъминлаш борасида Бошқарув раиси бошчилигида, Бошқарув раиси ўринбосарлари, департамент ва мустақил бўлим бошлиқлари, бошқармалар ҳамда заводлар раҳбарлари иштирокида видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Танқидий руҳда ўтган йиғилишда, гарчи техник ва маънан эскирганига анча муддат бўлган технология ёрдамида табиий газ конлари, қудуқлари бурғиланиб, капитал таъмирдан чиқарилаётган бўлса-да, ишни тўғри ташкил қилиб натижага эришиш мумкинлиги таъкидланди.

Техникаларни янгилаш борасида барча чоралар кўрилаётгани яқин йиллар ичида бу борада ўзига хос муваффақиятга эришиш мукинлиги, бунинг учун “Йўл харитаси” тузилганини билдириб ўтди.

Бошқарув раиси трансформация жараёни орқада қолаётгани, тизимни бугун ўзгартирмаслик эртага ёмон оқибатларга олиб келиши мумкинлигини мисолллар билан келтирди.

Шунингдек, табиий газ қазиб чиқарилиши ва белгиланган кўрсаткичларни бажарилиши кескин танқид қилинди ва йил охирига қадар режалаштирилган натижага эришилмаса тегишли мутасаддиларни лавозимидан олиниши маълум қилинди.

Комплаенс назорат бўйича қўшимча вазифалар белгилаб олинди ва назорат қилинаётган нотўғри ва ноқонуний ишларни олдини олиш мақсадида ташкил этилиши, камчиликларга йўл қўймаслик учун ташкил этилиши бўйича топшириқлар берилди.

Давлат раҳбари томонидан берилган топшириқлар ижроси кенг муҳокама қилинар экан, Бошқарув раиси табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини ошириш учун аввало бурғилаш ишларини кечиктирмасдан, белгиланган муддатда ижро этиш, капитал таъмирлаш жараёнида ҳар бир ишни пухта даражада амалга ошириш, ҳар бир регион бўйича маълумотлар тўплаб, кунлик мониторинг ишларини олиб бориш кераклиги белгиланди.

Шунингдек, қиш мавсумига бугундан тайёргарлик кўриш, ўтган йилда совуқ об-ҳаво ҳарорати кутилганидан анча олдин бошланганини ёддан чиқармаган ҳолда, айнан бугундан барча чораларни кўриш лозимлиги айтилди.

“Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” МЧЖ раҳбари Улфат Амоновга бурғилаш ишларини совуқ кунлар келгунига қадар якунлаш, ишчи-ходимларнинг яшаш ва ишлашлари учун барча зарур чораларни кўриш кераклиги бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Бошқарув раиси табиий газ қазиб чиқарилиши йўлида янги босқич бошланганини маълум қилиб, 2022–2026 йиллар учун алоҳида дастур ишлаб чиқилишини ва ушбу Дастурда 200 та янги қудуқларни қазиш учун нуқталар белгилаб олиш кераклигини маълум қилди.

Соҳада рақамлаштириш ва ахборотлаштириш ишларини кенгроқ жорий қилган ҳолда, хорижлик мутахассислар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, керак бўлса хорижлик мутахассисларни ишга жалб қилиш масаласини муҳокамага қўйди.

Геология, қазиб чиқариш йўналишларида хорижлик мутахассисларнинг тажрибаларидан фойдаланиш бўйича тегишли департамент раҳбарларига аниқ муддат билан топшириқ берилди.

Бошқарув раиси ушбу йиғилиш билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги ҳар бир департамент ва мустақил бўлимларнинг фаолиятини белгиловчи рейтинг бўлишини айтиб, ҳар раҳбарнинг иш услуби ва иш унумдорлиги ҳам баҳолаб борилишини таъкидлади.

Ушбу йиғилиш давомида харидлар масаласи ҳам танқидий муҳокама этилиб, аввало тизимда шаффоликка тўлиқ эришиш ва харидлар масаласида амалдаги қонун ҳужжатларига тўлиқ риоя этилиши шарт эканли айтиб ўтилди.

Бошқарув раиси йиғилиш сўнггида 2021 йилнинг иккинчи ярим йиллигида белгиланган кўрсаткичларни бажарилиши, йиллик 34.1 млрд куб метр табиий газ қазиб чиқариш бўйича қўшимча вазифалар ва топшириқлар берди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|