“Ўзбекнефтгаз”:“Дoяхoтин” конида кунлик 110 минг куб метр табиий газ ва 2 тонна конденсати олинадиган янги қудуқ очилди (видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари эса қайта таъмирланиб ишга қўшилмоқда.

Куни кеча, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Дояхотин” газ конденсат конидаги янги бурғиланган 98-сонли қудуқда кунлик 167 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 4 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилгани ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу кондаги 102-сонли қудуқда ҳам олиб борилган бурғилаш ишлари муваффақиятли якунланди. Бурғилаш ишлари тугатилгач, 1984–1976 метр оралиқда перфорация ишлари олиб борилди.

Тезкор маълумотларга кўра, қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 110 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 2 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: “Дояхотин” газ конденсат кони Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида жойлашган бўлиб, 2004 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|