“Ўзбекнефтгаз”: Қоракўл туманида кунлик 100 минг куб метр табиий газ ва 1 тонна газ конденсати олинадиган қудуқ ўзлаштирилди (Видео)

Бош саҳифа Русский

Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Дояхотин” газ конденсат конидаги 84-сонли қудуқда бурғилаш ишлари тугатилиб, 1956–1944 метр оралиғида перфорация ишлари олиб борилди.

Қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 100 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 1 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

“Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” МЧЖ томонидан олиб борилган бурғилаш ишлари тугатилиб, ҳозирда ушбу қудуқ устини жиҳозлаш, уни газ коллекторига қўшиш ишлари бажарилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ушбу қудуқ “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2020 йилда ўз кучи билан бурғилаб ишга тушириши кўзда тутилган 30 та қудуқдан бири ҳисобланади.

Маълумот учун: “Дояхотин” газ конденсат кони Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида жойлашган бўлиб, 2004 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|