“Ўзбекнефтгаз”: Қоракўлда 80 минг куб метр табиий газ ва 1 тонна газ конденсати қазиб олинадиган янги қудуқ очилди (Видео)
Бош саҳифа
Русский
Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Дояхотин” газ конденсат конидаги 86-сонли қудуқда бурғилаш ишлари тугатилди.
Қудуқда бурғилашдан сўнг 1940–1930 м интерваллар оралиғи перфорация қилиниб, ўзлаштириш ишлари амалга оширилди.
Тезкор маълумотларга кўра, қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 80 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 1 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.
Маълумот учун: “Дояхотин” газ конденсат кони Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида жойлашган бўлиб, 2004 йилда ишга туширилган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|
“Ўзбекнефтгаз” АЖ
December 30, 2020