“Ўзбекнефтгаз”: Бухорода табиий газ ва газ конденсати олинадиган янги қудуқ очилди (Видео)

Бош саҳифа Русский

Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Дояхотин” газ конденсат конидаги 88-сонли қудуқда бурғилаш ишлари тугатилиб, 1935–1926, 1922–1907 метр оралиқларида перфорация ишлари олиб борилди.

Конларни ишлатиш департаментининг тезкор маълумотларига кўра, қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 80 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 1 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: “Дояхотин” газ конденсат кони Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида жойлашган бўлиб, 2004 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|