“Ўзбекнефтгаз”: “Дoяхoтин” конида очилган янги қудуқдан 140 минг куб метр табиий газ ва 1,5 тонна газ конденсати қазиб олинмоқда (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар ҳам бурғиланиб ишга қўшилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Дояхотин” газ конденсат конидаги 89-сонли қудуқда олиб борилган бурғилаш ишлари ҳам ўз натижасини берди.

Бурғилаш ишлари тугатилгандан сўнг, 1970–1964, 1961–1949, 1948–1945 метр оралиқларида перфорация ишлари олиб борилди.

Тезкор маълумотларга кўра, қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 140 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 1,5 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: “Дояхотин” газ конденсат кони Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида жойлашган бўлиб, 2004 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|