“Ўзбекнефтгаз”: “Дoяхoтин” конида кунлик 150 минг куб метр табиий газ ва 1,5 тонна газ конденсати олинадиган қудуқ очилди (Видео)

Бош саҳифа Русский

Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Дояхотин” газ конденсат конидаги 93-сонли қудуқда бурғилаш ишлари тугатилиб, 1972–1982 метр оралиғида перфорация ишлари олиб борилди.

Тезкор маълумотларга кўра, қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 150 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 1,5 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Бурғилаш ишлари “Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” МЧЖ томонидан олиб борилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ушбу қудуқ “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2021 йилда ўз кучи билан бурғилаб ишга тушириши кўзда тутилган қудуқдан бири ҳисобланади.

Маълумот учун: “Дояхотин” газ конденсат кони Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида жойлашган бўлиб, 2004 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|