“Ўзбекнефтгаз”: 4700 метр узунликдаги янги қувурларнинг ўрнатилиши ҳисобига табиий газ қазиб чиқариш миқдори кўпайтирилади

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасининг конлари ва қайта ишлаш иншоаатлари Устюрт минтақасида жойлашган. Бошқарманинг фаолияти газ конларининг ишлатиш, табиий газ ва конденсат қазиб чиқаришдан иборат.

Бошқарма тасарруфида 7 та газ конденсатли конлар, 1 та газни дастлабки тайёрлаш ва 3 та газни мажмуавий тайёрлаш қурилмалари ҳамда 3 та сиқув компрессор станцияси мавжуд.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан бошқарма конларида табиий газ ва конденсат қазиб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.

Бугунги кунда Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шимолий Бердақ” конидан табиий газ ва конденсат қазиб чиқариш миқдорини ошириш ҳамда “Шарқий Бердақ” газни комплекс тайёрлаш қурилмасидаги сиқув компрессор станциясини узлуксиз ишлашини таъминлаш орқали углеводородлар қазиб чиқариш миқдорини ошириш мақсадида самарали ишлар амалга оширилди.

Хусусан, “Шимолий Бердақ” конидан чиқариш ҳажмини ошириш, қувурларда юзага келаётган сиқилишларни олдини олиш, гидравлик қаршилик ва босимлар фарқини камайтириш ҳисобига табиий газ миқдорини ошириш мақсадида қўшимча янги 4700 метр узунликдаги диаметри 426 мм лик табиий газ узатиш қувурини қурилиш монтаж ишлари якунига етказилмоқда.

Янги қувурни ўрнатилиши натижасида табиий газ қазиб чиқариш миқдорини кунлик 50 минг куб метрга оширилишига эришилади.

Ушбу лойиҳалар якунланиб, ишга туширилиши Республикамизнинг иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолисини табиий газга бўлган эҳтиёжини таъминлашга хизмат қилади.

Маълумот учун: Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан 2021 йилнинг январ-октябр ойлари давомида 3 099,912 млн куб метр табиий газ ва 44,832 минг тонна конденсат қазиб чиқарилди.

Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|