“Ўзбекнефтгаз”: “Зеварда” ва “Помуқ” сиқув компрессор станцияларидаги 3 та двигатель Украинида капитал таъмирланади

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш ҳамда қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли бажариш ва уларни ўз вақтида ишга тушириш борасида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Ҳозирги кунда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги бошқарма ва заводларда 27 та сиқув компрессор станциялари ишлатилиб келинмоқда. Ушбу станциялар ёрдамида углеводородлар қазиб чиқаришда газ қазиб чиқариш режасининг 90 фоиздан ортиғи амалга оширилмоқда. Ўз навбатида бу станцияларнинг узлуксиз ишлаши учун уларнинг қурилма, компрессор ва двигателлари ўз вақтида алмаштириш, регламент ва капитал таъмирлаш ишларини олиб бориш мажбуриятини юклайди.

Шуларни ҳисобга олган ҳолда, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг нефть ва газ қазиб чиқарувчи бошқармаларни ишлаб чиқариш қувватини тиклаш мақсадида бошқарма ва заводлардаги капитал таъмирланиши керак бўлган АИ–336-2-8 ва
Д-336 русумли газ турбинали двигателларни таъмирлаш учун Украинанинг “Мотор Сич” АЖ билан тўғридан-тўғри шартнома тузилган. Шартномаларга асосан 2020 йилда 5 та “АИ–336-2-8” русумли газ генераторли двигателлар Украина давлатига капитал таъмирлаш мақсадида юборилди.

Жорий йилда эса 9 та “АИ–336-2-8” русумли газ турбинали двигателлар Украинанинг “Мотор Сич” АЖга юбориш режалаштирилган бўлиб, шундан 5 таси капитал таъмирланиб, олиб келинди ва ишга туширилди.

Капитал таъмирлашга юборилиши режалаштирилган 4 та “АИ–336-2-8” русумли газ турбинали двигателлар Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси “Зеварда” ва “Помуқ” сиқув компрессор станцияларида “Мотор Сич” АЖ вакиллари билан биргаликда визуал ва бароскопик текширувдан ўтказилди. Текширув натижалари мутахассислар иштирокида расмийлаштирилиб, двигателлар капитал таъмирлашга жўнатишга тайёрлаб қўйилди.

Қолаверса, жамият томонидан шу русумдаги газ турбинали двигателарнинг ишлаш ва таъмирлаш ишлари бўйича “Мотор Сич” АЖ вакиллари ўзларинг таклифларини беришди.

Маълумот учун: “Зеварда” сиқув компрессор станцияси Қашқадарё вилояти Миришикор тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 6 та газ ҳайдаш агрегатлари мавжуд ва йилига 3,3 млрд метр куб табиий газни ҳайдаб бериш қувватига эга. Станция 2007 йилда Украина давлатининг “Сумское НПО” АЖ ва “Мотор Сич” АЖ заводларида ишлаб чиқарилган газ ҳайдаш агрегатларига ўрнатилган ва ишга туширилган.

“Помуқ” сиқув компрессор станцияси Қашқадарё вилояти Миришикор тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 4 та газ ҳайдаш агрегатлари мавжуд ва йилига 2,1 млрд куб метр табиий газни ҳайдаб бериш қувватига эга. Станция 2008 йилда Украина давлатининг “Сумское НПО” АЖ ва “Мотор Сич” АЖ заводларида ишлаб чиқарилган газ ҳайдаш агрегатларига ўрнатилган ва ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|