“Ўзбекнефтгаз”: Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида хавфсизлик маданиятини ривожлантириш бўйича семинар ўтказилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида “ISO 45001:2018” ва “ISO 14001:2015” Халқаро стандартларининг асосий тушунчалари” мавзуида ўқув семинари ташкил этилди.

Ушбу семинар “Ўзбекнефтгаз” АЖ Саноат ва экологик хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги департаментининг 2021 йилга мўлжалланган иш режасига асосан ўтказилган семинарда бошқармадан 11 нафар мутахассис ўқитилди.

Семинар иштирокчиларига “Хавфсизлик маданиятини ривожлантириш, хавф ва рисклар бўйича ишлаш” бўлимининг мутахассислари томонидан пудратчи ташкилотлар ўртасида шартнома тузишда тақдим этиладиган саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги соҳасидаги низомининг моҳияти тўғрисида маълумотлар ҳам тақдим этилди.

Шунингдек, семинар давомида cтандартлар тарихидан маълумотлар, хавфсизлик маданиятининг тушунчаси, соғлиқни муҳофаза қилиш ва хавфсизликни таъминлаш тизимини бошқариш услублари тушунтирилиб, мутахассислар билан мавзу бўйича ўзаро фикр алмашинилди.

СваЭХ, СМҚваМХ департмаменти етакчи мутахассиси Лазиз Абдуллаев тайёрлади

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|